Қатар майдонларида давом этаётган U17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг 4 та гуруҳида 3-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Мундиалнинг “Е” гуруҳида Венесуэла 4:2 ҳисобида Гаитини таслим этди ва очколарини 7 тага етказиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Англия терма жамоаси эса Мисрни 3:0 ҳисобида таслим этди ва 6 очко билан иккинчи ўринга жойлашди. Миср 4 очко билан учинчи, Гаити эса очкосиз 4-ўриндан жой олди.

“F” гуруҳида бўлиб ўтган Жанубий Корея ва Кот-д'Ивуар баҳси 3:1,  Швейцария ҳамда Мексика тўқнашуви ҳам 3:1 ҳисобида якунланди. Қайд этилган натижалардан сўнг Швейцария ва Жанубий Корея 7 очко билан навбатдаги босқичга йўл олди. Мексика эса 3 очко билан учинчи ўринда қолган бўлса, Кот-д'Ивуар бу галги жаҳон чемпионатини очкосиз якунлади.

“G” гуруҳидаги сўнгги тур ҳам голларга бой бўлди. Жумладан, Германия термаси Сальвадор дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритган бўлса, Колумбия 2:0 ҳисобида КХДР терма жамоасини таслим этди. Шу тариқа Германия ва Колумбия терма жамоалари бир хил - 5 очко тўплаган ҳолда плей-оффга йўл олди. КХДР эса 4 очко билан 3-ўринни банд этди. Сальвадор эса бир очко билан мусобақа билан хайрлашди.

“Н” гуруҳи пешқадамлари Бразилия ва Замбия 3-турда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди ва 7 очко жамғариб, кейинги босқичга чиқди. Индонезия эса 2:1 ҳисобида Гондурасни енгди ҳамда 3 очко тўплаб, учинчи поғонани эгаллади. Ўтган учта ўйинда мағлуб бўлган Гондурас очкосиз охирги ўринда қолди.

Бугун, 11 ноябрь куни Жаҳон чемпионатининг 3-тур баҳслари якунланади. Биз учун аҳамиятлиси терма жамоамиз мундиалнинг “J” гуруҳида Панама ўсмирлар термасига қарши майдонга тушади. Иккинчи баҳсда эса  Ирландия — Парагвай терма жамоалари тўқнашади. Ҳар иккала ўйин мамакатимиз вақти билан 18:30 да бошланади.

Айни дамда мазкур гуруҳда, Ирландия 6 очко билан биринчи ўринда бораётган бўлса, футболчиларимиз 3 очко тўплаб, иккинчи ўриндан жой олган. Парагвай ҳисобида ҳам 3 очко бор ва улар 3-поғонада қолмоқда. Панама ўтган икки ўйинда мағлуб бўлгани боис бирорта ҳам очко йўқ.

Умид қиламизки, иқтидорли футболчиларимиз бугунги муҳим ўйинда зафар қучган ҳолда плей-офф босқичига йўл олади.

Қуйида бугун бўлиб ўтадиган бошқа учрашувлар билан танишасиз:

“K” гуруҳи: Уганда — Франция, Чили — Канада;

“I” гуруҳи: Чехия — АҚШ, Буркина-Фасо — Тожикистон;  

“L” гуруҳи: Саудия Арабистони  — Мали, Янги Зеландия — Австрия.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун футболчиларимиз Панамага қарши ўйнайди