Уни Ўзбекистон ҳам катта натижалар билан нишонлади! Бир йилда юртимизда 1 700 дан зиёд халқаро стандартлар жорий этилганини ўзи катта ҳирмон аслида!
Ҳар куни сотиб оладиган маҳсулотларимиз, фойдаланаётган техника ва ҳатто ичадиган сувимиз сифати — стандартларга боғлиқ.
Бугун Тошкентда “Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларидаги инновацион ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси” бўлиб ўтди. Унда олимлар, тадбиркорлар ва ёшлар ўз ишланмаларини намойиш этди. Шу билан бирга, стандартлаштириш соҳасида фидойилик кўрсатган мутахассислар “Йил стандартчиси – 2025” ва “Сифат соҳасидаги мукофот” билан тақдирланди.
Ўзбекистон стандартлар институти маълумотига кўра, фақатгина 2024 йилнинг ўзида 1 700 дан ортиқ халқаро стандартлар қабул қилинди. Натижада миллий стандартларнинг халқаро меъёрлар билан уйғунлашиш даражаси 30 фоизга, 2025 йилнинг октябрь холатига эса 3 000 га яқин халқаро ва Европа стандартлари қабул қилиниши натижасида ушбу кўрсаткич 40 фоизга етказилган.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, агар маҳсулотда халқаро стандарт бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди.
Бугунги тадбир шуни яна бир бор кўрсатдики, Ўзбекистон халқаро стандартлар жаҳон майдонида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда!
ЎзА