Буюк Британия пойтахти Лондонда Ғазони қайта қуриш бўйича уч кунлик халқаро конференция бошланмоқда.

Тадбирда Фаластин маъмурияти, Саудия Арабистони, Иордания, Германия ва Италия, шунингдек Жаҳон банки, ЕТТБ каби халқаро молия институтлари, хусусий донорлар, гуманитар ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Муҳокамаларда Ғазо инфратузилмасини қайта қуришга, Фаластин маъмурияти доирасидаги ислоҳотларга эътибор қаратилади.

Шунингдек, Лондон Ғазо секторига 27 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ваъда берди. Бу маблағ ЮНИCЕФ, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Норвегия қочқинлар кенгаши орқали ҳудудни сув, санитария, овқатланиш ва гигиена хизматлари билан таъминлашга сарфланади.

С.Раҳимов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Британия Ғазони қайта қуриш бўйича халқаро саммитга мезбонлик қилади