Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида фаолият юритаётган “BUKHARA AZTEKS” масъулияти чекланган жамият бугун етакчи экспортёр корхоналардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Маҳаллий хомашё асосида, 100 фоиз маҳаллийлаштирилган усулда ишлаб чиқарилаётган сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар Европанинг Польша, Германия, Словакия каби давлатларида ўз харидорларига эга.

Корхона фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд божхона юк операциялари юзасидан фикр алмашиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси масъуллари корхона вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида экспорт жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг олдини олиш йўллари, божхона ҳужжатларининг расмийлаштирилишида қўлланилаётган замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди. Айниқса, корхона вакилларига “Экспорт – уч қадамда” тизими жуда қўл келаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бугунги кунда корхона йилига 16 миллион дона тайёр кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида қарийб 1,5 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда маҳсулот экспорт қилишга эришилган.

Божхона қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ишлаб чиқарувчиларга батафсил тушунтирилди. Шунингдек, корхона раҳбарияти томонидан амалдаги тартибларни такомиллаштириш юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар эътиборга олинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхоначилар корхона фаолияти билан танишди