Фармон ва ижро

Мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигининг шаффоф ва ишончлилик тамойилига асосланган янги тизимини яратиш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, жорий йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  

Мазкур фармонда белгиланган вазифалар ва Божхона соҳасига оид ўзгаришлар хусусида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон УМАРОВнинг фикрларига қизиқдик.

– Жорий йилнинг 24 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишиб, тизимни рақамлаштириш, жараённи тезлаштириш ва қулайлаштириш бўйича вазифаларни қўйган эдилар, – дея фикрини бошлайди Қаҳрамон Умаров. – 25 март куни қабул қилинган “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон божхона маъмуриятчилигининг шаффофлик ва ишончлилик тамойилига асосланган сифат жиҳатидан янги тизимни яратиш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Соҳага сўнгги 3 йилда 35 та янги ахборот тизими жорий этилди, 10 га яқин давлатларнинг божхона хизматлари, 40 дан ортиқ авиакомпаниялар, 30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинувининг йўлга қўйилди ҳамда божхона расмийлаштируви ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилди. Шулар ҳисобига божхона юк декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштириш улуши тобора ошиб бормоқда.  

Масалан, экспортда 2023 йилда атиги 5 минг дона декларация инсон омилисиз расмийлаштирилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 85 мингга етиши кутилмоқда. Импортда ҳам жорий йилда 95 мингдан ортиқ декларацияларнинг расмийлаштируви божхона ходимларининг иштирокисиз амалга оширилади. Фармонда эса 2026 йилга қадар декларацияларни инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш назарда тутилган. Мос равишда 2028 йилга қадар божхона кўриклари ҳозирги 21 фоиздан 15 фоизга туширилади.  

Бундан ташқари, фармон божхона тизимини рақамлаштиришни сунъий интеллектга асосланган янги босқичга кўтаришда алоҳида аҳамият касб этади. Божхона органларида 2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлиги 2 баробарга оширилади. 2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.

– Автотранспорт воситалари учун икки йўлакли ахборот тизими жорий этилиши борасида қандай янгиликлар кутилмоқда?

– Бу борада 2025 йил 1 сентябрдан ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади. “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда “яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно. “Қизил йўлак”да давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади. Шунингдек, “қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади. Ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.

2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради. 2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади. Яна бир жиҳат – ушбу фармон билан ташқи иқтисодий фаолият субъектларини тоифалаш мезонлари 34 тадан 122 тага, хавфни бошқариш модуллари 2 тадан 9 тага етказилади.  

Маълумот сифатида айтадиган бўлсак, 2024 йилда 21 та чегара божхона постлари орқали 207 мингта транспортларда 4,2 миллион тонна ветеринария ва фитосанитария назоратидаги товарлар олиб ўтилган. Аммо бунда бир-бирини такрорловчи функциялар мавжуд. Шу сабабли, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида фитосанитария ва ветеринария органлари томонидан ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилади. Бунда 3 та идоранинг фаолияти 1 та ахборот тизимида амалга оширилади. Фитосанитария ва ветеринария назорати фақат хавфи юқори товарларга нисбатан амалга оширилади.

Барча тартиботлар электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади. Бу эса энг аввало ўтказиш пунктларида ташқи савдо юклари ҳаракатининг тезкорлигини таъминлайди, тирбандликларнинг олдини олади. Чегарадаги назорат вақти 25-30 дақиқадан 15 дақиқага қисқаради.

2025 йил 1 июлдан бошлаб эса ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Жумладан, 4 турдаги муҳр ва штамплардан воз кечилмоқда. 1 ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.  

– Давлатимиз раҳбарининг ташқи сиёсатдаги очиқлик ва дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлари натижасида, энг аввало, қўшнилар билан ўзаро борди-келдилар юқори даражада кенгайди. Бу эса ўз ўрнида Божхона деклорацияси масалаларида ҳам янгича ёндашувни талаб этади. Бу борада қандай қулайлик кўзда тутилган?

– Дарҳақиқат, аҳамият беринг, мамлакатимиз чегара божхона постларини 2022 йилда 31,6 миллион нафар йўловчи кесиб ўтган бўлса, 2023 йилда бу рақам 47,4 миллионни, 2024 йилда эса салкам 55 миллионни ташкил қилди. Айрим ҳолатларда мазкур йўловчиларнинг бир қисми ёнларида чекланган ёки белгиланган нормалардан ортиқ товарларни олиб ўтишаётганлиги сабабли йўловчи божхона декларациясини тўлдиришади.  

Масалан, 2022 йилда 307 мингдан зиёд, 2023 йилда 250 мингга яқин, 2024 йилда эса 180 мингдан зиёд йўловчи божхона декларациялари тўлдирилган. Содда қилиб айтганда, сўнгги уч йилнинг ўзида декларациялар учун салкам 2 тонна қоғоз сарфланган. Қолаверса, декларацияни бевосита постнинг ўзида қоғозда ёзма тарзда тўлдириш учун йўловчи ўртача 5-10 дақиқа вақт сарфлайди.  

Божхона ходими ҳам ўз ўрнида декларациялардаги маълумотларни қўлда тегишли ахборот тизимларига киритади ва бунга ҳам вақт сарфланади.  Шу сабабли эндиликда йўловчилар ўзларига қулай вақт ва жойда телефонлари орқали йўловчи божхона декларациясини тўлдириб, божхонага электрон тарзда тақдим қилишлари мумкин бўлади.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона соҳасида самарадорликни ошириш йўлидаги чора-тадбирлар