Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Махмадалиев “Хўжайли” чегара божхона постида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, куз мавсумида бу ерга 1 минг 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчати экилган бўлишига қарамасдан, ҳудуднинг мураккаб иқлим шароити ва ер шўридан уларнинг катта қисми кўкармай қолган. Шу боисдан, бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудни яшиллантириш ва экологияни муҳофаза қилиш мақсадида замонавий усуллардан фойдаланиш таклиф этилди.  

Дарахтларнинг турлари ва уларнинг ўсиши учун зарур шарт-шароит яратиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳудуднинг мураккаб иқлим шароитидан келиб чиқиб, унга мос дарахтларни ўтказиш ва ерга ишлов бериш, декоратив тошлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ободонлаштириш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси Ободонлаштириш бошқармаси мутахассислари ҳам жалб қилиниб, пост ҳудудидаги шўр ерларни ювиш ва кўкаламзорлаштириш, унумдорлигини ошириш бўйича келгусидаги ишлар режалаштирилди.  

Тупроқ ерларнинг шўрини ювишдан олдин махсус техник воситалар ёрдамида юмшатиш, текис ҳолда суғориш ва маккажўхори, суданка экиш орқали куз мавсумида дарахт кўчатларини ўтқазишга тайёрлаш бўйича зарур чоралар кўриладиган бўлди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона постининг атрофи ободонлаштирилади