Божхона қўмитасида Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари иштирокида стратегик режалаштириш ва ислоҳотларни бошқариш йўналишида семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Жаҳон божхона ташкилоти ва Швейцария иқтисодий котибиятининг (SECО) “Савдони қўллаб-қувватлаш глобал дастури” 2-босқичи доирасида ташкил қилинди.

Семинар аввалида Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳамедов машғулотларни ўтиш учун юртимизга ташриф буюрган Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро даражадаги экспертлари Луис Монтано (Мексика) ва Мака Хвалидзе (Грузия) билан учрашув ўтказди. Тадбирда сўнгги уч йилда божхона органларида стратегик аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш ҳар жиҳатдан муҳим эканлиги таъкидланди.

Президентимизнинг 2025 йил 25 мартдаги “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Жаҳон божхона ташкилотининг стандартлари ҳамда тавсияларини таҳлил қилган ҳолда божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Ушбу семинар қарор ижросини таъминлаш билан бир қаторда 40 нафарга яқин божхона ходимларининг стратегик режалаштириш соҳасидаги билим ва кўникмаларини чуқурлаштириш, замонавий ёндашувлар асосида стратегиялар ишлаб чиқиш ва божхона тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш бўйича билим ва малакаларини оширишга ҳам хизмат қилмоқда.

Шунингдек, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича “йўл хариталари”ни тузиш борасидаги кўникмаларни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилган.

Семинар божхона соҳасидаги ислоҳотларни бошқаришнинг барқарор, ошкора ва самарали моделини шакллантиришга хизмат қилади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона ишини ривожлантиришга оид устувор йўналишлар ишлаб чиқилмоқда