ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остидаги анъанавий “Ёшлар овози” республика танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мазкур танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдод эгалари бахшичилик, анъанавий ижро, эстрада ва опера йўналишида ўз иқтидорини намоён этиш учун саҳнага чиқди.
[gallery-23668]
– Ўзида бешта босқични мужассам этган “Ёшлар овози” танлови йилдан- йилга янги иқтидорларни кашф этмоқда, - дейди Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Наргиза Мусаева. – Унинг маҳалла, сектор ва туман босқичларида 33 минг 240 нафар ўғил-қиз сараланди. Уларнинг 155 нафари вилоят босқичида ўзгача иштиёқ ва шижоат билан ўз салоҳиятини синовдан ўтказиш имконига эга бўлди.
Танловнинг вилоят босқичида фахрли ўринларни эгаллаган 12 нафар иқтидор соҳиби диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган танловнинг республика финал босқичи йўлланмасига эга бўлди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА