Осмонўпар тоғлари, мафтункор табиати, мўътадил об-ҳавоси, шифобахш гиёҳ ва сувлари, болдек ширин мевалари, тарихий ёдгорликлари ва миллий қадриятлари билан дунё сайёҳларини ҳайратлантираётган Бойсунда ўтказилган “Олма сайли” фестивали Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Туманда юзга яқин фермер, тадбиркор ва деҳқон хўжалиги 568 гектар майдонда боғ яратиб, олма етиштирмоқда. Боғбонлар 262 гектар ҳосилдор майдондан йилига қарийб уч минг тонна олма териб-йиғиб олади. 

Мамлакатимизда кейинги йилларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, боғбонларнинг сифатли, табиий маҳсулот етиштириб, аҳолини арзон мева, узум ва бошқа озиқ-овқат билан таъминлаши, маҳаллий бозордан ортиқ қисмини хорижга экспорт қилиши ҳар тарафлама қўллаб-қувватланмоқда. Шунга мувофиқ вилоятда ўтказилаётган мевалар сайллари ҳам боғбонларни рағбатлантириш баробарида воҳанинг бой туристик салоҳиятини намойиш этишга хизмат қилаётир. 

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига қараганда Бойсун туманида етиштириладиган олма меваси ўзининг серсувлиги, тоғ ён бағирларида салқин ҳавода етиштирилиши ҳамда ширинлиги билан фарқ қилади. Айниқса, Дуоба, Хўжаидод, Ўрмончи, Мачай, Дарбанд, Авлод маҳаллаларида етиштирилган олмалар бозорларда харидоргир саналади. Тоғ ён бағирларида олманинг Крепсон, Симиренко, Голден, Карлик, Бойсун маҳаллий нави каби турлари етиштирилади.

Туман ҳокимлиги, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси фестиваль олдидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун мафтункор гўшадаги сайёҳлик объектларига пресс-тур уюштирди. Журналист ва блогерлар дастлаб машҳур Омонхона қишлоғида бўлиб, бу ердаги балнеологик санаторий ва шифобахш булоқ суви билан танишди. Тиббий туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида етарли маълумотга эга бўлди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келиб, табиий усулда даволанаётган юртдошларимиз билан суҳбатлашди. 

–Бундан 13 йил аввал жигар хасталиги билан қўл-оёғим шишган, кўзларим хиралашган ҳолда келиб, даволанган эдим, – дейди Бухоро шаҳрида яшовчи Гулнора Рустамова. – Фақат булоқ сувидан ичдим. Кўзларимни ҳов ғор тагида томчилаб турган сув билан ювиб турдим. Икки ҳафтада соғайиб кетганман. Ўшандан буён жигаримда ҳеч қандай ўзгариш сезмадим. Касалликни табиий йўл билан даволашнинг самарадорлигини ўз бошимдан ўтказдим. Мана, ўтган куни яна келиб, жойлашдим. Соғлигим яхши. Яратилган шароитлардан беҳад миннатдорман.

Пресс-тур иштирокчилари ҳудуддаги “Омонхона” меҳмонхонаси билан ҳам яқиндан танишиб, маҳаллий ва хорижлик туристлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ҳазрат Султон Валий мангу қўним топган сокин гўшани зиёрат қилди.

Ривоятларга кўра, Ҳазрат Султон Валий XIV асрда Балхда туғилиб, камолга етган. Ёшлигида ўзига устоз излаб, Сиддиқ саҳоба билан ҳозирги Омонхона дарасига келиб жойлашган. Шу ерда қирқ кун чиллада ўтириб, “Балогардон” лақабига эга бўлган. Ўлимидан сўнг шу ерда дафн этилган 

–Султон Валийнинг аёллари ва икки фарзанди ҳам шу ерда мангу қўним топган, – дейди зиёратгоҳ мутасаддиси Музроб ҳожи Алланов. – Кенжа ўғиллари Омонхона тарафдаги Камари азиз, деган жойда ғойиб бўлган. Айтишларича, ул зот одамларни турли касалликлардан фориғ этган, балогардон бўлган.

Минтақамизда ягона Бойсун канионлари ҳам пресс-тур қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Мўъжизаларга бой бу масканда вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси биринчи ўринбосари Зебунисо Алимардонова маҳаллий ҳамда марказий оммавий ахборот воситалари вакилларига канионнинг жаҳонда ноёб туристик обьект экани ва келгусида бу ерда сайёҳларга яратиладиган шароитлар ҳақида гапириб берди.

Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Асқарали Жўраев ҳудуднинг бой туристик салоҳияти ва агротуризмни кенг йўлга қўйиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, олмачиликни янада ривожлантириш ҳақида атрофлича маълумот берди.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар, бойсунлик боғбонлар ўзаро фикр алмашиб, дарахтни парваришлаш ҳамда барча севиб истеьмол қиладиган олманинг ажойиб хусусиятлари ҳақида қизиқарли маьлумотларга эга бўлди.

Кимдир бу неъматнинг инсон насли пайдо бўлишига сабабчи бўлгани ҳақида гапирса, бошқа бир олма етиштирувчи унинг шифобахш хусусиятларини сўзлаб берди.

–Манбаларда олманинг асл ватани Марказий Осиё дейилган, – дейди “Барадор” фермер хўжалиги раҳбари Қодир Жўраев. – Дунёда унинг турлари кўп. Бизнинг мамлакатимизда юздан ортиқ олма навлари парваришланади. Агар ётоқхонангиз деразасига кўп эмас, бир ёки икки дона олма қўйсангиз миядаги зўриқишлар ва кайфиятингизни бузиб турадиган ўй-хаёлларни унутишга кўмаклашади. Бир ярим гектар олмазоримиз мавжуд. 200 оила асалари ҳам боқаман. Айниқса, Бойсуннинг маҳаллий нави серсув ва ширин таъми билан хорижликларга ҳам манзур бўлади. Саёҳатга келган чет эллик меҳмонлар севиб, истеъмол қилади. Бу меванинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп. Масалан, таркибидаги пектин моддаси организмдан ортиқча холестеринни чиқариб юборишга ёрдам беради, дейишади. Қандли диабетда ҳам фойдали экан. Тажрибаларда юз терисининг таранг ва тиниқ бўлишини таъминлаши ҳам исботланган. Қадимдан Бойсунда олма қоқи тайёрланади. Қоқини қўл бола усулда келида майдалаб, талқон ҳам тайёрлаймиз. Бу айниқса, кексалар учун қувват манбаи бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, олмада кўп миқдордаги С, В1, В2, Р, Е, А витаминлари, калий, марганец ва темир моддаси мавжуд. С ва В витаминлари барча аъзоларда модда алмашинувини яхшиласа, Р ва Е дармондорилари организмни ёшартириб, тери ва тўқималар ҳолатини тиклайди. Калий моддаси артериал қон босимини меъёрлаштиради. Олманинг 80 фоизи сувдан, қолган 20 фоизи фойдали витаминлардан иборат. 100 грамм янги узилган олмада атиги 47 килокалория мавжуд.Таркибида деярли ёғи бўлмаган бу мева углеводларга бой. Шунинг учун тўйимлилик даражаси юқори. Озишни истаганлар учун яхши озиқ бўлади. Олма танани зарарли моддалардан тозалаб, қорин дам бўлишидан халос этади. Ошқозон-ичак хасталикларида, йўғон ичак яллиғланиши ва дизентерияда ёрдам беради.

Фестиваль доирасида туманда етиштириладиган олма, узум, анор, полиз маҳсулотлари ва бошқа мевалар ҳамда миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари ташкил этилди. “Энг ширин олма боғи яратувчиси”, “Энг фаол маҳалла”, “Энг фаол ташкилот” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, фестиваль ташкилотчиларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

–Фестиваль кўрик-танловида “Энг ширин олма боғи яратувчиси” йўналишида ғолиб бўлганимдан фахрланаман,–дейди “Эронур” фермер хўжалиги раҳбари Жума Эронов.– Тоғ этагидаги уч гектар тошлоқ ерни ўзлаштириб, Крепсон, Симиренко, Голден ва Бойсун маҳаллий навли олмаларини етиштирмоқдамиз. Бу йил 50 тоннага яқин ҳосил олдик. Энг йирик мевамиз 600 грамм тош босмоқда. Бугун ўтказилаётган ушбу тадбир бизнинг машаққатли меҳнатимизга берилаётган юксак эътибор намунаси бўлди. 

Фестивалда фаол иштирок этган маҳалла ва ташкилотларга рағбатлантирувчи мукофотлар топширилди. “Олма сайли” санъаткорларнинг қизиқарли концерт дастури билан якунланди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бойсунда “Олма сайли” фестивали ўтказилди