Қишлоқ хўжалик соҳаси битмас- туганмас даромад манбаи ҳисобланади. Буни Боёвут туманининг 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари яхши билишади.

– Кўп мақтаниб юборди, дея ўйламанг. Ҳақиқатдан ҳам бизнинг маҳаллада яшаётган кишиларнинг сайхунободликларники каби томорқачилик, чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик каби соҳаларда ўзига яраша тажрибаси бор, – дейди Боёвут туманидаги С. Айний маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абуҳаким Аҳроров.–Маҳалламизда 1196 та оилада 4215 нафар аҳоли истиқомат қилади. 2105 нафари хотин-қиз, 2092 нафари эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Улар тасарруфида 120 гектардан ошиқча ер майдони бўлиб, рўзғор учун зарур бўлган экин турларини экиб, даромад топишади. Анорчилик "Деҳқонобод"ликларнинг, қовунчилик "Мирзачўл"ликларнинг, супургичилик "Зомин"ликларнинг драйвер соҳаси бўлгани каби маҳалламиз аҳолисининг ўз драйвер соҳалари бор. Улар чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик соҳасини ўзларининг драйвер соҳаси деб ҳисоблашса-да, анор, сайхунободликликлар каби ҳар хил резавор экин турларини етиштиради. Хуллас, ҳовлиларидаги ер майдонига ҳар мавсумга хос экин турларини экиб, йилига икки- уч маротаба ҳосил кўтаришади. Бу эса оилаларнинг даромади ошишига замин бўлмоқда.

Рости, С. Айний маҳалласи аҳолисининг Сайхунобод, Уйчи туманлари аҳолиси каби ҳовлисида бўш турган жой йўқ.

– Маҳалламиз аҳолиси "Қўшимча даромад қилсам, рўзғордаги майда-чуйда муаммоларни бартараф этсам" дея кўп ҳам иш қидириб, хорижий давлатларга бормайди. Бунинг учун маҳалламизда, туманимизда турли имкониятлар бор. Озгина ҳаракат керак , холос. Ана шунда хорижга бориб топмоқчи бўлган маблағингизни шу ердан ҳам топсангиз бўлади,– дейди ҳоким ёрдамчиси Абдусалом Абдужалилов. – Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, маҳалламиз фуқароси Жўрақул Жабборовнинг кўп эмас-у 30 сотих томорқаси бор. Ундан уч мавсумда уч маротаба ҳосил кўтаради. Даромади ҳам ёмон эмас. Уй, автомашина, фарзандларинг тўйи, хуллас, бача-барчаси томорқасига экилган етиштириб сотилган маҳсулотлар ҳисобидан.

Жўрақул Жабборов ҳар бир қарич ерга қачон, қандай экин экиш кераклигини яхши билади. 

–Кўриб турганингиздек, томорқамнинг 10-12 сотихига исмалоқ, 8 сотихига укроп, кашнич сингари резавор, қолган сотихига саримсоқпиёз ва кўк пиёз қадаганман. Яратганга шукр, бугунги кунда уларни бозорга чиқаряпман,–дейди у.

Қарангки, оддийгина исмалоқнинг ҳисобидан кунига 200-250 минг, укроп ва кашничдан ҳам шунча сўм рўзғорига кириб келяпти. Харидорни топиш эса муаммо эмас. Олдинлари бу турдаги маҳсулотларни бозорга олиб борган бўлса, эндиликда харидорнинг ўзи унинг хонадонига ташриф буюряпти. 

– Биласизми, Жўрақул аканинг иши "беш". Нафақат томорқачилик орқасидан, Калифорния чувалчанги орқасидан ҳам яхшигина даромад қиляпти,–дейди 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси раиси Намоз Жўраев.–Ҳақиқатдан ҳам, у бундан бир неча йиллар муқаддам Калифорния чувалчанги тўғрисида эшитиб, кўп эмас, 3 килограмм чувалчанг олиб келиб ишни бошлаганди. Чувалчанг учун хомашё муаммо эмас, Аҳоли хонадонларидан мол гўнгини келтириб бир жойга жамлади."Мана сенга озуқа" дея чувалчангларни қўйиб юборди. Бугун биласизми, ушбу чувалчанглар кўпайиб, унинг миқдори 500-600 килограммдан ошиб кетди. Улар қайта ишлаган мол гўнги, экологик жиҳатдан соф ва тоза гумусга айланмоқда. Энг зўр томони, ушбу гумуснинг турган-битгани фойда. Нафақат биз, аҳоли, уюшмамиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермерлар ундан фойдаланяпти. Ушбу биологик соф гумуснинг харидори ниҳоятда кўп. Йилига 70-80 тонна биологик соф гумусни ишлаб чиқариб, унинг тоннасини 2 миллион сўм атрофида харидорларга етказиб беряпти.

– Даромад ҳам ёмон эмас, уй қурдик, тўй қилдик. Энг асосийси, даромадимиз ҳисобидан 6 сотихли иссиқхона қурдик. Эрта баҳор бозорга тўқсонбостига экилган экинни чиқарсак, ёзга келиб унинг ўрнига экилган помидор, бодринг, булғор қалампирни, кеч кузда кўриб турганингиздек, исмалоқ, укроп, кашнич, саримсоқ пиёз ва кўкпиёзни бозорга чиқарамиз.Бундай қараганда бўш вақтнинг ўзи йўқ,–дейди Жўрақул Жабборов.

–Маҳалламизда ишсиз ва даромадсиз оилалар йўқ эмас, бор, – дейди маҳалла раиси. –11 та оила "Темир дафтар", 64 нафар хотин-қиз "Аёллар дафтари" рўйхатида туради. "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаромиз бир нафарни ташкил этиб, туман ҳокими, секторлар раҳбарлари ҳамда 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ёрдами билан уларнинг даромади ортишига, ишлаш истагини билдирганларнинг иш билан бандлигини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутликларнинг ҳам ўз драйвер соҳаси бор