Сирдарё вилоятининг Боёвут туман марказида янги маънавий-маърифий марказ — Маънавият маскани ўз фаолиятини бошлади.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Дилфуза Ўролова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Замонавий талабларга мос равишда барпо этилган мазкур масканда маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ва танловларни юқори савияда ўтказиш имконияти мавжуд. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар ва компьютерлар билан таъминланган, китобхонлар ихтиёрига эса турли соҳаларга оид сара адабиётлар тақдим этилган.

– Мазкур маскан — маънавий ва маърифий тадбирлар учун қулай макон. Бугунги кунда маънавиятни юксалтириш, ёш авлодни маърифатга йўналтириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Яратилган шароитлар ходимларимизга янада самарали ишлаш ва аҳоли ҳамда жамоатчилик билан яқиндан мулоқотда бўлишга имкон беради, – деди туман ҳокими Дилфуза Ўролова.

Янги маънавият маскани, шубҳасиз, тумандаги маънавий ҳаётнинг марказига айланиб, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамда фаол ёшлар учун илҳом ва ғоя манбаи бўлади. Шу билан бирга, китобхонликни тарғиб этиш, миллий қадриятларни асраш ва ижодий салоҳиятни оширишда муҳим ўрин тутади.

Ғулом Примов, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боёвутда маънавият маскани очилди