Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумда белгиланди.
Ҳужжат давлат органлари ва хусусий сектор ўртасида самарали шерикликни ривожлантириш, хусусий сектордаги энг илғор тажрибаларни давлат хизматида жорий этишга қаратилган.
Меморандум доирасида давлат органлари HR раҳбарлари учун хусусий сектор иштирокида ўқувлар ва стажировкалар ташкил этилади.

Инсон ресурсларини бошқаришда юқори кўрсаткичларга эришган ТОП-100 компаниялар билан доимий мулоқот платформаси (“HR-club”)ни шакллантирилади.
Маҳаллий компаниялар экспертлари тажриба алмашиш жараёнларига жалб этилади. Мамлакат бўйлаб HR мутахассислари учун ягона алоқа канали яратилади ва давлат органларида HR бўлимлари қўллаб-қувватланади. Рақамли технологиялар асосида инсон ресурслари бошқариш ривожлантирилади.
Ушбу меморандум кадрлар салоҳиятини ошириш, инновацион HR амалиётларини жорий этиш орқали бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Н.Абдураимова, ЎзА