Қашқадарё вилояти Қамаши туманида ҳам давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарорда белгиланганидек, маҳаллаларда камбағал оилаларни аниқлаш, “Камбағал оилалар реестри”га киритиш, индивидуал режалар ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич камбағалликдан чиқаришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Хусусан мазкур қарор ижроси доирасида Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Муҳаммадиев Қамаши тумани “Чим” маҳалласида камбағал оилалар реестрига киритилган бешта хонадонда бўлди.

Ташриф давомида оилаларга имтиёзли кредит ва ссуда олиш имкониятлари, чорвачиликни ривожлантириш учун зарур шароитлар, касб-ҳунарга бепул ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш масалалари батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, оилаларни қўллаб-қувватлашда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ҳамда хорижий тилларни ўрганишга жалб қилиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур воситаларни фоизсиз қарз асосида тақдим этиш каби амалий ёрдамлар белгиланди.

Маълумот ўрнида, қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича жами 14 минг раҳбар ва уларнинг ўринбосарларига ҳар олти ойда энг оғир аҳволдаги 5 тадан камбағал оила бириктирилган. Жойлардаги оилалар билан мунтазам ишлаш орқали уларнинг фаровон ҳаёт кечиришига кўмаклашади.

Хонадон эгалари давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарма бошлиғи ўзига бириктирилган хонадонларни ўрганди