Юртимизда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда.

Сана муносабати билан Қашқадарё вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда  вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номли ижод мактабида маърифий тадбир ташкил этилди.  

Тадбирда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Г.Дилмуродова тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий ва қизғин муборакбод этди. Шунингдек, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғоя асосида кенг нишонланаётганлигини таъкидлаб, Янги Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларида изчил давом этаётган кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар натижаларини мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини алоҳида эътироф этди.

Тадбир давомида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош қомусимиз улуғланган тадбир