Бош  прокуратура кенгайтирилган ҳайъат мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2025 йилнинг ўтган давридаги фаолияти натижалари кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтказилган мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтди.

Прокуратура органлари томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 160 мингдан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланилгани қайд этилди. 526 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилгани аниқланган 2,2 триллион сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланган.

Аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масаласи ҳам ҳайъат муҳокамасидан ўрин олди. Ҳисобот даврида 218 минг мурожаат бевосита прокуратура органларида ҳал этилган ва 54 минг нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. 

Қарийб 14 минг нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, 30 минг нафардан ортиғига муаммоларини бартараф этишда кўмаклашилган.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, прокурорлар ташаббуси билан 961 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси  ўтказилиб, уларда 11 минг 340 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.

Камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар асосида   назорат тадбирлари самарали ташкил қилингани натижасида камбағал оилалар реестрига киритилган 302 минг нафар фуқарога 1,8 миллиондан зиёд ижтимоий хизмат кўрсатилиб, уларнинг аҳволи яхшиланган.

Вояга етмаганларни ҳуқуқларини тўла таъминлаш бўйича назорат тадбирлари тизимли давом эттирилган. Маданий мерос объектларини асраш, туризм ва спортни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилишга доир вазифалар ижроси устидан назорат кучайтирилган.

Табиий экологик муҳитни сақлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қарийб 133 мингта рейд тадбирлари давомида 127 мингдан ортиқ ноқонуний ҳолат фош этилиб, 645 миллиард  сўм зарар ундирилган. Прокурор назорати тадбирлари ўлароқ, давлат дастурларига киритилган 5 минг 846 қурилиш объектининг ўз муддатида фойдаланишга топширилиши, 3,9 триллион сўм маблағ тежалиши таъминланган.

Яширин иқтисодиётни қисқартириш, бюджет тушумини қўшимчалари билан бирга тўлиқ бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ, ойма-ой ҳисоб-китобли йўл харитаси тасдиқланишини ташкил қилиш, унинг ижросини қатъий назоратга олиш топширилди.

Ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланган 2 минг 373 гектар ер майдонлари захирага қайтарилиши таъминланган. Ерларни  талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан кескин чоралар кўриб борилишига урғу берилди.

Аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бу борада деҳқон бозорлари ва ижтимоий соҳа объектларида савдо ярмаркаларини ташкил этишга доир вазифалар ижросини таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Бош прокурор ўта долзарб бўлган жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ташкил қилиш, тергов сифатини ошириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу борада эришилган натижаларни қайд этиш билан бирга, мавжуд муаммолар ва йўл қўйилаётган хато - камчиликларни кескин танқид остига олди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини янада кучайтириш, вазиятнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашнинг барча чораларини кўриш зарурлигини қатъий таъкидлади.

Суд ишларига асоссиз аралашишларнинг олдини олиш, шу билан бирга, ноқонуний суд қарорларига нисбатан ўз муддатида муносабат билдириб бориш бўйича ҳам тегишли топшириқлар берилди. Бу борада одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолияти таҳлил қилиниб, иш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда ходимларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, малакали прокурорлар корпусини шакллантиришни янада кучайтириш, бу борада Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси фаолияти  ҳақида ҳам сўз юритилди. Мазкур тизимлар  самарадорлигини ошириш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, бунда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратиш ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

Қонун ижодкорлиги, прокуратура ишига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, жумладан “Рақамли прокуратура - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга оид кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.

Ҳайъат йиғилишида масъулларнинг изоҳлари тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича ижро муддатлари аниқ кўрсатилган топшириқлар берилди. Барча ходимлар хотиржамликка берилмасдан, юклатилган вазифаларни тўлақонли ва сўзсиз ижро этишлари, ташаббускор ва фидойи бўлишлари шартлиги қатъий белгиланди.

Муҳокама натижасига кўра, фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга тегишли чоралар кўрилди ва  долзарб масалалар ижроси бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

                                               Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура: айбдорлардан фуқаролар ва давлат манфаатларига етказилган 2,2 триллион сўм зарар ундирилди