German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош энергетиклар учун ҳисобдорлик тизими жорий этилмоқда

Энергетика соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишида муҳим ўрин тутади. Шу боис, электр ва иссиқлик энергияси ҳамда сув таъминоти тизимларининг узлуксиз ва самарали фаолияти нафақат корхоналар, балки бутун жамият учун муҳим аҳамиятга эга.

Соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бош энергетиклар иштирокида мунтазам йиғилишлар ўтказилиши амалда жорий қилинмоқда.

Бугун мазкур ташкилотда ўтказилган муҳокамада жорий йилнинг январь-февраль ойларида соҳада амалга оширилган ишлар, энергетик қурилмаларнинг техник ҳолати ва энергия ресурсларини тежаш бўйича кўрсаткичларга эътибор қаратилди. Шунингдек, корхона ва бошқармаларда “Электротехник лаборатория” хизматини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда малакали мутахассисларни ишга қабул қилиш жараёнлари ҳақида ҳисоботлар тақдим этилди.

Таъкидланганидек, унда электр энергияси таъминотида юзага келган айрим узилишлар, уларнинг сабаблари ва олдини олиш чораларини кўриш асосий вазифалардан ҳисобланади. Мулоқот давомида жамият тасарруфидаги корхоналарнинг электр хўжалиги, қозонхоналар, насос станциялари ва сув таъминоти тизимлари каби энергетик инфратузилма объектларининг техник ҳолатига урғу берилди.  

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва энергетик қурилмаларнинг хавфсиз ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, соҳадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар ойнинг биринчи жума куни “Бош энергетик ҳисоботи куни” сифатида белгилаб олинди.

Масъулларнинг қайд этишича, бу каби чоралар энергетика соҳасидаги барча саъй-ҳаракатлар, жамият ва давлатнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳар бир корхона ва бошқарма раҳбарлари учун масъулиятни оширади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА