Сирдарёда тиббиёт соҳаси кадрларини тайёрлашда тарихий қадам қўйилди. Гулистон давлат университети Тиббиёт факультети талабалари анъанавий “Тиббиёт касбига кириш қасамёди” маросимида касбга садоқат ва масъулиятларини намойиш этишди.

Тадбирга талабаларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар ва фахрий шифокорлар ҳам ташриф буюришди. Маҳаллий жамоа бу маросимни катта қизиқиш билан кузатиб, ёш мутахассисларга илҳом ва қувонч бағишлашди.

–  Бу кун ҳар бир талабамиз учун илк ва энг муҳим қадам. Факультетимиз нафақат билим олиш макони, балки инсон ҳаётини асраш ва ҳамдардлик ҳиссини шакллантириш учун яратилган. Талабалар фақат назарий билимни эмас, балки амалиётда ҳам юқори касбий салоҳиятга эга бўлиши керак. Улардан масъулиятлилик, интизом ва доимий ривожланиш талаб этилади, – дейди  Факультет декани, тиббиёт фанлари номзоди Фарҳод Шерназаров.  

Университетнинг проректорлари Ф. Шарипов, К. Қудратов ва Д. Эшмуродовлар  ўз чиқишларида талабаларни илмий билимни чуқур ўзлаштириш, инсон саломатлигини асраб-авайлаш ва касбий масъулиятни доимо юксак тутишга чақирдилар.  

Гулистон давлат университетининг тиббиёт факультети 2021/2022‑ўқув йилидан бошлаб, фаолият юритиб келмоқда. Янги факультетда даволаш ва педиатрия йўналишлари бўйича замонавий тайёрлов дастури йўлга қўйилган. Назарий билим ва амалиёт уйғунлаштирилиши талабаларни илк кунларданоқ шифокорлик фаолиятига тайёрлайди. Улар замонавий диагностика усуллари, бемор билан мулоқот ва клиник таҳлилларда етук билимга эга бўлишиб, маҳаллий соғлиқни сақлаш тизими учун салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлғуси шифокорлар қасамёд қабул қилишди