Наврўз байрами арафасида Бухоро тумани “Қўшходим” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб фойдаланишга топширилгани ҳудуддаги ўнлаб ёш оилаларни хурсанд қилди.

 Негаки, шу кунгача қўшходимликлар маҳалласида бирорта ҳам болалар боғчаси, мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган. 

Муаммони ижобий ҳал қилиш, жажжи кичкинтойларни эрта савод чиқаришлари учун боғча қуриш, етарли шарт-шароит яратиш мақсадида маҳаллада 125 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси барпо қилинди. 3 миллиард 96 миллион сўмга молиялаштирилган маскан қурилишини маҳаллий пудратчи “Ромитан қурилиш строй” МЧЖ бинокорлари ўз зиммаларига олди.

– Болажонларимиз учун яратилган шундай кўркам боғчада бугун йигирмадан ортиқ ишчи-ходим бандлиги таъминланди, – дейди мазкур мактабгача таълим ташкилоти мудираси Зарнигор Шарипова. – Янги муассасада болажонларимиз учун барча шарт-шароит, жумладан, дарс ва машғулот хоналари, шинам ошхона ва ётоқхона, етарлича жиҳозланган ўйин майдончалари, қолаверса, санитария ва иситиш тармоғи мужассам этилган. 

Тадбирда янги иншоотнинг рамзий лентаси қирқилиб, йиғилганлар болажонлар учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болажонларга байрам туҳфаси