Зомин туманида Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан республика комиссиясининг 2025 йил 9 апрелдаги 29-сонли баёни билан тасдиқланган “Янги Ўзбекистон оромгоҳларида болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича намунавий 12 кунлик дастури” мавзусида Жиззах ва Сирдарё вилоятлари оромгоҳлари раҳбарлари, педагог кадрлари ва етакчилар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Хуршид Умаров, департаментнинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бўлим раҳбари Тоҳир Абдураҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш, болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталди.

[gallery-23525]

2025 йил ёз мавсуми давомида Жиззах вилоятидаги жами 9 та стационар туридаги болалар оромгоҳи фаолият юритиши режалаштирилган бўлиб, бу оромгоҳларда жами 5 минг  нафарга яқин ўқувчиларнинг дам олиши белгиланган. Шундан Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тасарруфида бўлган Шароф Рашидов туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Уобсой қишлоғида ёнма-ён жойлашган 100 ўринга мослашган Шароф Рашидов номли ва 135 ўринли “Energy” ҳамда Зомин тумани Қўриқ қишлоғида жойлашган 150 ўринли “Юлдузча” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида жами 2 минг нафарга яқин ўқувчи ўғил-қизларнинг дам олиши режалаштирилган.

Жиззах вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали педагог ва фаол талабалари, ёзги мавсумда оромгоҳларда фаолият юритадиган тарбиячи ва етакчи мутахассислар танлаб олиниб, сараланган номзодлар республика департаментига тақдим этилди ва уларнинг рўйхати тасдиқланди.  

Болаларнинг ёзги таътилини хавфсиз, мазмунли ва мароқли ўтказиш учун кенг қамровли аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, департамент тасарруфидаги 3 та оромгоҳда ёз мавсумига тайёргарлик ишлари якунига етказилганини таъкидлаш жоиз.  

– 2025 йилги болаларни ёзги дам олиш мавсумини юқори даражада ташкил этиш бўйича Президентимиз бошчилигида ўтказилган йиғилишда барча мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига аниқ вазифа ҳамда топшириқлар белгилаб берилган эди, – дейди Департаментнинг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича бўлим раҳбари Тоҳир Абдураҳмонов. – Шу билан биргаликда Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментимиз олдига Янги Ўзбекистон болаларининг ёзги дам олишини мазмунли ташкил этиш борасидаги устувор вазифалар қўйилди. Ана топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида болаларнинг оромгоҳларда ўтказилиши белгиланган 12 кунлик вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда тасдиқланган жадвал асосида ўқув-семинарлар ташкил қилиб боряпмиз.

Ўқувчиларимизнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида Департаминтимиз раҳбар ва ходимлари томонидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим вазирликлари билан ҳамкорликда 5 та услубий қўлланма ишлаб чиққанмиз. Бугунги саралаб олинган етакчиларимизнинг ҳар бири билан суҳбатлар ўтказдик, ана шу қўлланмалар асосида 12 кунда улар нималар қилиши лозимликларини амалий машғулотлар, тестлар, маърузалар давомида уқтирилди.  

Бу йил биринчи маротаба департаментимиз қошидаги ҳар бир оромгоҳда 6 та клуб фаолият олиб боради. Бу клублар учун 4 миллиард сўмликдан ортиқ маблағ сарф-харажат қилиниб, энг сўнгги русумдаги технологиялар олиб берилди. Чунки болажонларимизни гаджет ва телефонлардан,  ўралашиб қолган қобиғидан чиқариб, ижод қилишга, яратишга ундашимиз лозим.  

Ҳар бир оромгоҳда “кароке”лар ишлайди. У ерда болажонларимиз етакчилари билан бирга энг трендда бўлган миллий қўшиқларимизни ижро этишади.

Аввалгидек иқтидори бўлган 20-25 нафар бола танлаб олиниб, ўшалар билан оромгоҳнинг очилиш ёки ёпилиш маросимига тайёргарлик кўрилмай, оромгоҳнинг битта босқичидаги 100 ёки 150 боланинг ҳар бири билан ҳар куни фаол шуғулланилади.  

Бугунги, шижоатли, кўзлари ёниб турган етакчиларимизнинг билим ва иқтидорларидан келиб чиқиб, Жиззах ва сирдарёлик болажонларимиз ёзги таътилларини соғломлаштириш оромгоҳларида жуда ҳам мазмунли ва мароқли ўтказишади деган умиддаман.    

Дарҳақиқат, етакчи тарбиячилар дам олиш мавсумида 12 кун давомида куну тун болажонлар билан бирга бўлишади. Бу етакчилардан болажонларга ҳам ота, ҳам она, ҳам ака-ука, ҳам опа-сингил бўла олиши талаб этилади. 40 йиллик стажга эга тажрибали педагог ҳам 40 дақиқали дарсга жуда пухта тайёргарлик кўриб келади. Оромгоҳ етакчилари эса 12 кун давомида  улар билан нафақат бирга бўлиши, балки, болажонларимизни зериктирмай, уларнинг ана шу 12 кунини шоду хуррамликда ва албатта миллий анъналаримизга содиқ қолган ҳолда ўтказиши лозим.  

Тадбирда бугунги етакчилар ҳар бир боланинг ҳар бир куни, ҳар бир соати, ҳар бир дақиқасини мазмунли ўтишини таъминлай олиши лозимлиги таъкидланди.  

12 кун бир қараганда жуда қисқа фурсат, лекин боланинг оиласидан айро ҳолдалигини ҳисобга олсак, жуда катта муддат ҳам. Бола зерикиши, ота-онасини, ака-укасини, опа-синглисини соғиниши, сиқилиши ва ҳатто йиғлаши мумкин. Шундай вазиятларда етакчи нима қилиши керак? Ана шуларнинг барчаси миллий урф-одат ва анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда, иновацион технология ва замонавий услубларга таянган ҳолда бажаришлари лозим бўлган вазифалар етакчиларга амалий ўқув-семинарлар давомида ўргатилди, уқтирилди.

Зомин туманидаги “Зомин” оромгоҳида ташкил этилган тадбир давомида иштирокчилар учун интерактив машғулотлар, тренинглар ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган фаол форматдаги машғулотлар ташкил этилди.  

Ушбу вазифалар ижроси тўлиқ таъминланса, Янги Ўзбекистон болаларининг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларидаги ҳар бир куни мазмунли ва мароқли ўтишига ишончимиз комил.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/dyAN8cW6yYo?si=C4IXVV4ixRngXIFh" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео,сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларнинг 12 кунлик ёзги дам олиш дастури қандай бўлиши керак?