Бола ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, уларни турли кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, соғлиғида нуқсони бўлган болалар билан ишлашда илмий асосланган, ихтисослаштирилган ва болага зарар етказмайдиган усуллардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ва ўзини дефектолог-психолог деб таништирган аёлнинг болаларни руҳий ва жисмоний босим остида "даволаётгани" тасвирланган ҳолат Болалар омбудсмани эътиборидан четда қолмади. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани 2024 йил охири ва 2025 йил январь ойида ўрганиш ишларини олиб борган. 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўзини дефектолог-психолог деб таништирган Д.Ж. исмли шахснинг дудуқланиши бўлган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш орқали “даволаётгани” акс этган видеохабар кенг жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган эди. 

Болалар омбудсмани томонидан мазкур ҳолатни ўрганишга киришилиб, Д.Ж.нинг фаолиятига илмий ва касбий баҳо бериш мақсадида малакали дефектолог ҳамда логопедлардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган. Ўтказилган ўрганиш натижасида Д.Ж.нинг ишлатган услублари илмий асосдан йироқ, мураккаб дудуқланиш муаммосига юзаки ва ибтидоий ёндашган ҳолда баҳоланган. 

Энг ачинарлиси шундаки, Д.Ж.нинг дудуқланишни бартараф этишда руҳий ва жисмоний босим, зўравонлик элементларига асосланган усуллари болаларнинг соғлиғи ва тарбиясига жиддий зарар етказиши аниқланган. Бу ҳолат педагогик қоидаларга бутунлай зид деб топилган. 

Шундан сўнг, Болалар омбудсмани томонидан прокуратура органларига ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида сўров киритилиб, Д.Ж.га нисбатан жиноят иши юритуви бошланган. 

Бироқ орадан маълум вақт ўтгач, Д.Ж. яна дудуқланиши бўлган болалар билан илмий асосга эга бўлмаган, дефектологияга дахли бўлмаган амалиётларини яна давом эттиргани аниқланган. Бунга жавобан, 2025 йилнинг 2 июнь куни Болалар омбудсмани Бош прокуратурага тегишли сўров юборади. 

25 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси томонидан жорий йил 17 апрельда чиқарилган илгариги жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор бекор қилинади ва иш ҳужжатлари тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилди. 

4 июль куни Д.Ж.нинг бола манфаатларига зид ҳаракатлари юзасидан расмий равишда жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Болалар омбудсмани эса бола манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ушбу иш юзасидан ўз кузатувини давом эттириб, ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган. 

P/S: Мазкур ҳолат ўз навбатида болаларнинг соғлиғи, психологик ҳолати ва ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларга бефарқлик билан ёндашиб бўлмаслигини яна бир бор кўрсатмоқда. Ўзини мутахассис сифатида кўрсатган, аммо илмий асосдан йироқ ва болаларга зарар етказадиган шахслар фаолиятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши, бу йўналишда тизимли назорат кучайтирилиши зарур. Болалар омбудсмани ушбу тергов жараёнини бола манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан мониторинг қилиб боради. Жамоатчилик эса болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахслар фаолиятига нисбатан ҳушёр бўлиши, шубҳали ҳолатлар юзасидан мутасадди идораларга мурожаат этиши лозим.

М.Эшмирзаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларни зўравонлик билан даволаган сохта дефектолог иши бўйича тергов бошланди