Бугунги кунда болаларни турли кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда. Аммо шунга қарамай, болалар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш зарурати мавжуд.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.   

— Бугунги кунда ҳуқуқни қўллаш амалиётида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжуд, — деди депутат А.Шодмонов. — Хусусан, жиноятдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, болаларни жиноят процессига гувоҳ сифатида жалб этишда уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш тизимини такомиллаштириш талаб этилади. Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига болаларни жинсий зўравонликлардан ҳимоялаш, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳларни сўроқ қилиш муддатларини аниқ белгиловчи ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.   

Моддалар муҳокамалари давомида депутатлар томонидан бир қатор савол ва таклифлар кўтарилди. Қизғин баҳс ва мунозараларда қонун лойиҳасининг айрим нормаларини такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Шу мақсадда лойиҳа масъул қўмита томонидан янада такомиллаштириладиган бўлди.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик