Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)га 2024 йил давомида бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши юзасидан жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Болалар омбудсмани ахборот хизмати раҳбари Дилноза Юсупованинг қайд этишича, мурожаатларнинг 898 таси Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган бўлиб, 93 таси тегишлилиги бўйича юборилган. Назоратга олинган мурожаатларнинг 283 таси ижобий ҳал этилган. 545 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. 70 таси эса кўриб чиқиш жараёнида. 

Болалар ҳуқуқларининг бузилишига оид мурожаатлар юзасидан давлат органларига 981 сўров киритилган. Шундан 232 таси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, 201 таси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига, 135 таси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, 124 таси Бош прокуратура ва унинг ҳудудий органларига, 106 таси эса Мажбурий ижро бюроси ва бошқа идораларга юборилган. 

Болалар омбудсмани сўрови ва кейинги кузатуви доирасида мутасадди идоралар томонидан болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 18 маъмурий ҳамда 14 жиноят иши қўзғатилди. 

Зўравонликни бартараф этиш юзасидан 4 нафар болага ҳимоя ордери расмийлаштирилган. Болага нисбатан қўпол муомалада бўлгани учун 2 нафар ички ишлар органи ходимига интизомий жазо чораси қўлланилган.   

Таълим муассасаларида 6 нафар педагог ходим ўз касбий фаолиятига совуққонлик билан қарагани, болага жисмоний зўравонлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Шундан 5 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. 

Болага нисбатан қилган қўпол хатти-ҳаракатлари учун 22 нафар педагог ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. 

Тўрт ҳолат юзасидан боланинг ҳуқуқбузарлиги учун онага нисбатан маъмурий жазо тайинланган. Тўрт нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан икки нафари дори-дармон билан таъминланган. 

Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган 52 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. 

 Болалар омбудсмани мониторинг ташрифларини бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган таълим, тарбия, тиббиёт муассасаларида, шунингдек, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида, тергов ҳибсхоналари ва тарбия колонияларида олиб борган. 2024 йилда бундай ёпиқ муассасаларга жами 31 марта мониторинг ташрифлари амалга оширилган. 

Мониторинг давомида муассаса тарбияланувчилари ҳамда муассасада сақланаётган болалар билан 450 дан ортиқ якка учрашув ва суҳбатлар ўтказилган. 

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ҳамда 24-сон тарбия колониясида болалар томонидан тезкор шикоят ва хабар беришни таъминлаш учун “Болалар омбудсмани қутилари” ўрнатилди.

Болалар омбудсманининг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари йўлга қўйилди, “Bolalarvakili.uz” расмий веб-сайти ишга туширилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар омбудсмани: болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари юзасидан 14 жиноят иши қўзғатилди