Болалар ҳуқуқлари билан боғлиқ соҳаларнинг ҳар бирида ўзига хос муаммолар ҳамда болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги натижаларга таъсир кўрсатувчи бевосита сабаблар мавжуд. Ўрганишлар шуни кўрсатаяптики, болалар ҳуқуқларини амалга оширишдаги тенгсизликлар маълум даражада бола мамлакатнинг қайси ҳудудида (шаҳар ёки қишлоқ) яшашига боғлиқ экан. Яъни, қайсидир ҳудудларда болалар учун натижалар бошқа ҳудудларга қараганда салбийроқ бўлиши қайд этилган.

Бундан ташқари, оилавий даромад ва оиладаги мулоқот тили, хатто боланинг жинси каби бошқа омиллар ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳам бола ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиши ва ўз ҳуқуқларини амалга оширишига таъсир кўрсатади. Бунда ўғил ва қиз болалар, ҳудудлар, шаҳар, қишлоқ жойлар, эҳтиёжлар ҳамда оилавий ҳолат ва фаровонлик даражаси турли бўлган болалар ўртасидаги тенгсизлик болаликдан йиғилиб, кейинчалик ўзига хос заифликка олиб келади ва бу ёшларнинг ҳаётий натижаларида акс этади.

Айрим маълумотларга кўра, бир уй хўжалиги ҳудудида бир нечта авлод вакиллари яшаши анъанавий ҳисобланган ва мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш имконияти, хизматлар сифати ва нархи номақбул бўлган жамиятда кўпгина оилалар мактабгача таълим ўрнига болаларни оилавий муҳитда тарбиялашни афзал деб билишади ва бундан уй шароитидаги ўғил болаларнинг тарбияси нисбатан қаттиқроқ бўлиши, қиз болалар ва ёш аёллар, ўз навбатида, турмушга эрта берилиши ва гендер зўравонлик қурбонларига айланиши эътироф этилган.

Шу сабабдан, қиз болалар ҳуқуқбузарликлар қурбони ёки гувоҳи сифатида адлия тизимига ўғил болаларга қараганда қўпроқ тўқнаш келиши ва, аксинча, ҳуқуқбузар сифатида адлия тизимига асосан ўғил болалар тўқнаш келиши аниқланган. Аксарият гендер фарқланишлар таълим ва бандлик соҳаларида яққол намоён бўлади ва бу соҳаларда бир қатор кўрсаткичлар бўйича қиз болалар ўғил болаларга қараганда ноқулай шароитда экани аниқланган. Масалан, мактабгача таълим муассасаларига қиз болалар ўғил болаларга қараганда камроқ қатнайди. Шу билан бирга, интернат муассасаларида тарбияланаётган ўғил болалар сони қиз болаларникига қараганда кўпроқ, ҳамда интернат туридаги ихтисослашган муассасалар тарбияланувчиларининг кўпчилигини ногиронлиги бўлган болалар ташкил қилади. Бу ҳолат шуни кўрсатадики, таълим олиш имконияти шу гуруҳга мансуб ўғил болаларда қиз болаларга қараганда кўпроқ экан, сабаби, ногиронлиги бўлган ўғил болалар аксарият ҳолларда таълимни интернат муассасаларида олишади. Умуман олганда, қиз болаларнинг олий маълумот олиш имконияти ўғил болаларникига қараганда камроқ. Ниҳоят, «Бандлик, таълим ва ўқув билан қамраб олинмаган» ёшлар орасида ҳам сезиларли гендер фарқланишлар мавжуд. Ушбу кўсаткич аёллар орасида эркаклар орасидагига қараганда анча юқори.

Оналарининг маълумоти етарли бўлмаган болалар, оналари олий маълумотга эга бўлган болаларга қараганда ёмонроқ натижалар кўрсатишади. Даромади кам уй хўжаликларида яшовчи болаларнинг олий маълумот олиш имконияти паст бўлгани учун кейинги авлод вакиллари орасида ҳам маълумоти юқори бўлган оналар сони кўпаймайди. Бу ҳолат, табиийки, кейинги авлодларда ҳам тенгсизлик давом этишига олиб келади.

Халқаро тажрибадан маълумки, стигматизация, яъни ким қўллаб-қувватлашга “лойиқ”, ким эса “нолойиқ” эканини аниқлаш камситишга олиб келар экан, масалан ижтимоий ҳимоя тизимида. Бу ҳолат болалар манфаатида қабул қилинаётган қарорларга, тизимлар ва хизматлар фойдаланиш имкониятига, мутахассиснинг касбий кўникмалари ва хулқ-атвори ҳамда оилавий муносабатларга таъсир кўрсатади. Айнан шу ҳолат барча соҳаларда болалар учун натижаларни яхшилаш учун энг жиддий тўсиқ ҳисобланиб, болалар ҳуқуқларини амалга оширишнинг ривожланишига бир неча авлод давомида халақит бериши билан бир қаторда, имкониятлари чекланган болаларнинг стигматизацияси уларни жамиятдаги ижтимоий интеграциясига жиддий тўсқинлик қилар экан.

Бошқа бир сўз билан айтганда, стигматизация ҳам оиладаги ва гендер зўравонлик қурбонларининг хулқ-атворига таъсир қилади. Улар аксарият ҳолларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар беришни хоҳламайди ёки хавфсирайдилар. Яқин жинсий шерикнинг турмуш ўртоғи аёлга нисбатан зўравонлиги ва ушбу зўравонликнинг болалар учун салбий оқибатлари ўртасида узвий боғлиқлик борлиги сабабли, стигма ҳам болалар ҳуқуқлари амалга оширилишига тўсқинлик қилади. Аёлга нисбатан яқин шерик турмуш ўртоғи томонидан зўравонлик ишлатилиши кўпчилик жамиятларда зўравонликнинг энг кўп тарқалган шакли ҳисобланади.

Шу ўрнида, ирқи, миллати ва жинсий ориентацияси туфайли одамлар гуруҳига юклатилган хусусиятлар (камбағаллик хақидаги стереотип) қарамликка, ижтимоий ёрдамга муҳтож гуруҳларнинг кўпайишига олиб келади.

Хулоса қилиб айтганда, патриархал ва иерархик оила тузилишлари, қатъий гендер меёрлари, стигматизация ва камситувчи меёрлар болалар ҳуқуқларининг барча соҳаларидаги тараққиётига тўсиқдир. Айни соҳада, самарадорликни таъминлаш учун давлат органлари вазифаларини аниқлаштириш ва такрорланишни қисқартириш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек давлат секторининг самарадорлиги учун жуда муҳим бўлган ҳамда аниқ маълумотларга асосланган режалаштириш ва рағбатлантириш маданиятини илгари суриш зарур. Буларнинг барчаси, амалдаги бошқариш тизими билан бир бўлиб, мамлакатга ижтимоий соҳада тезкор ва муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошириши учун тўқнашишга тўғри келадиган истиқболлар ва муаммоларни белгилайди. Ушбу ислоҳотлар болалар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш учун зарур. Лекин, кўпгина бошқа мамлакатлар тажрибаси кўрсатишича, бундай ислоҳотлар узоқ вақт сарфланишини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида халқаро ҳамжамият томонидан ҳам узоқ муддатли кўмакни тақозо қилади.

Шодия Тохирова,

Тошкент давлат университети  

1-курс талабаси

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ҳуқуқларини амалга оширишдаги тенгсизликлар