Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Бу кунни айнан 1 июнь санасида нишонлаш таклифи 1925 йил Женевада илгари сурилган ва орадан 25 йил ўтиб 1950 йилдан мазкур сана бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.

Юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса ҳар бир ёш, ҳар бир бола давлат ҳимоясида эканлиги, уларнинг муаммоси, ютуғи давлат томонидан назоратдалигини англатади. Хуллас, болаларнинг ижтимоий ҳимояси, уларнинг соғлиғи ва таълим тарбияси доимий эътиборда. Бундай ғамхўрликдан ҳеч бир бола четда эмас.

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари ходимлари 1 июнь – Халқаро болалар куни байрами арафасида “Болага китоб беринг!” шиори остида уларни соғлом, билимли ва бахтли бўлиб улғайиши учун фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган, эҳтиёжманд, алимент олувчи оналар фарзандларига қизиқарли китоблар ҳадя этди.

– Боланинг кўнглини кўтариш инсоннинг ўзига ҳам қувонч бағишлайди. Бунга бугунги тадбирда яна бир карра амин бўлдик. Совға олган болалар, қувонган биз бўлдик. Лойиҳа доирасидаги тадбирларни давом эттирамиз, – дейди бюронинг Навоий вилояти бошқармаси катта инспектори Феруза Маманова.

Болалар ҳаётимиз давомчиси. Уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ота-онанинг муқаддас бурчидир. Зеро, ҳар бир бола ҳимояда эканлигини ҳис қилиши барчамиз учун ғоят муҳим. Бу уларнинг келажакда комил инсон бўлиб улғайиши, Ватанига садоқатли фарзандлар бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.  

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болага китоб беринг