2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

Инсоният пайдо бўлибди-ки, илм олиш, янгилик яратишга интилади. Бу жараёнда энг содиқ ва беминнат дўст китоб, албатта. Алишер Навоий “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишда асосий манба”, дея таъкидлаган, Амир Темур эса “Китоб – бунёдкорлик, яратувчилик, ақл-идрок ва илм-у дониш асоси, ҳаётни ўргатувчи мураббий” эканини уқтирган.

Дарҳақиқат, кўп китоб ўқиган одам тафаккур доираси билан бошқалардан ажралиб туради. Оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни теран англайди. Равон гапиради, чиройли жумла тузади. Сўз бойлигидан унумли фойдаланади, кенг фикрлайди. Мутолаа ақлни чархлайди, хотирани мустаҳкамлайди. Энг муҳими янгилик яратишга ундайди, ички хотиржамликни таъминлайди, уйқуни яхшилайди, асабни асрайди, кишида ўзига ишончи оширади.

Шу сабаб китобхонлик доим кенг тарғиб этилади. Нафақат мамлакатимизда балки бутун дунёда, айниқса, болаларни китобга қизиқтириш, мутолаага меҳр уйғотишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу орқали беғубор қалбларга эзгулик, меҳр-оқибат, яхшилик, теран фикрлаш туйғулари жо қилинади.

Маълумки, сайёрамизда болаларга мўлжалланган қизиқарли, ранг-баранг бадиий китоблар миллионлаб нусхада чоп этилади. Кичкинтойлар учун ёзиладиган хар қандай бадиий асар ёш хусусиятига мос бўлиши, болажонлар қалбида чуқур уй-фикр уйғотиши, ёрқин тимсол, юксак ғояга эга бўлиши, уларни улкан ишларга илҳомлантириши зарур. Энг муҳими мавзу тушунарли, содда ва қизиқарли тилда ёритилиши лозим.

Болалар адабиёти ёшларни иймон-эътиқодли қилиб, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда мамлакатимизнинг қудратли қуролидир. Фақат чинакам бадиий асаргина болага етарли таъсир кўрсатиб, зарур талабга жавоб бера олади.

Болалар адабиётининг пайдо бўлиши ва ривожланиши нисбатан яқин ўтмишга эга. XVII аср ўрталарига қадар эртаклар, асосан, оғзаки айтилган ёки болага ота-онаси орқали етказилган. XVIII асрда Д.Дефо қаламига мансуб “Робинзон Крузонинг саргузаштлари”, Ж.Свифтнинг “Гулливернинг саёҳатлари” сингари машҳур асарлар дунёга келди. XIX асрга келиб ака-ука Гримм ва Андерсен эртаклар улаша бошлади. XVIII-XIX асрларда болалар учун асарлар янада кўпайди.

Ўзбек болалар адбиёти шаклланиши ва тараққий этишида Абдулла Авлоний, Ҳамза, Элбек, Ғ.Ғулом, Ойбек, Ҳ.Олимжон, Ғайратий, Зафар Диёр, Пўлат Мўмин, Қуддус Муҳаммадий, Ёқубжон Шукуров, Қудрат Ҳикмат, Асқад Мухтор, Худойберди Тўхтабоев, Латиф Маҳмудов, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон ва Ҳамза Имомбердиев каби адиблар ҳиссаси катта. Жамиятимиз келажаги бўлмиш болакайлар билими, одоби, Ватанга садоқати билан ота-онаси ва юрти олдида бурчлидир. Улар ўз даврининг фаол фуқаролари бўлиб улғайишини таъминлашда адабиёт беқиёс аҳамият касб этади.

2 апрель – “Халқаро болалар китоби куни” сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Ушбу сана 1967 йил Халқаро болалар китоби бўйича кенгаш – IBBY томонидан таъсис этилган. Байрам санаси сифатида эса 1805 йил туғилган даниялик машҳур болалар ёзувчиси Ханс Кристиан Андерсеннинг таваллуд куни – 2 апрель асос қилиб олинган.

Кенгаш ушбу кун орқали болаларнинг китобга қизиқишини кучайтириш, янги авлод маънавий ва интеллектуал қиёфасини шакллантиришда китобнинг ролини оширишни тарғиб қилади. Яна бир мақсад болалар адабиёти, китоб санъати ва маданиятини ривожлантириш ҳамда болалар китобхонлиги билан боғлиқ мавжуд муаммоларга дунё ҳамжамияти эътиборини қаратишдир.

“Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан жаҳонда кўплаб янги болалар адабиёти нашрлари чоп этилиши, йирик китоб ярмаркалари ўтказилиши анъанага айланган. Юртимизда ҳам бу кун кенг нишонланади ва турли тадбирлар, акциялар ташкил қилинади.

Ҳозир болалар адабиёти алоҳида бадиий йўналишга айланган. Ҳар йили дунёнинг турли минтақаларида жойлашган Ёшлар китоблари халқаро кенгаши филиаллари ушбу ажойиб сана халқаро миқёсда муносиб нишонланишига ҳомийлик қилади.

Ҳар йили муайян шиор эълон қилиниб, машҳур болалар адиблари томонидан бутун дунё болаларига мактуб юборилиши анъана тусига кирган. Таниқли рассомлар тадбирларга мос кўргазмали плакатлар тайёрлашади. Кейинчалик ушбу материаллар болалар адабиётини ривожлантириш ва китоб мутолаасини оммалаштириш тарғиботида фойдаланилади.

Турли мамлакатларда энг яхши бадиий асарларга бағишланган кўргазма, танлов, конференция ва фестиваллар ўтказилади. Тадбирларга замонавий болалар ёзувчилари ва шоирлари таклиф қилиниб, уларнинг болалар ва ўсмирлар билан мулоқоти уюштирилади, ҳафталик давомида асарлар мутолаа қилинади.

Жорий йил IBBY кенгаши Японга расмий кураторлик мақомини беришга қарор қилди. “Тасаввур” 2024 йилнинг асосий шиор-сўзи сифатида танланди. Aтоқли япон ёзувчиси, Ханс Кристиан Aндерсен мукофоти совриндори Эйко Кадоно бутун дунё болаларига мактуб ёзди. Плакатни эса Словакияда яшовчи япон рассоми Нана Фурия яратди. Aфиша муаллифлари фикрича, тасаввурни жонлантириш ўзаро тушунишга, бағрикенглик муҳитини шакллантиришга ёрдам беради.

1935 йил Токиода туғилган Эйко беш ёшида онасидан айрилган. Тинч океани уруши бошланганда, яъни 10 ёшида у Шимолий Японияга мажбуран эвакуация қилинган. Қизалоқлигида урушни бошидан кечиргани Кадонони бутун умр тинчликка интилиб яшашга ундади. Ёзувчи Васеда университетида Aмерика адабиёти бўйича таҳсил олди, ўқишни тугатиб, нашриётда ишлади. Турмуш қургач, турмуш ўртоғи билан Бразилияга кўчиб, икки йил Сан-Паулуда яшади. Узоқ саёҳат йўли унга турли мамлакатлар ҳақидаги билимини ошириш имконини берди.

Бой тажриба ёзувчида изланувчанлик, ижодий иш ҳақида маданий очиқ фикрлаш қобилиятини шакллантирди. Эйко Кадононинг биринчи китоби 1970 йил нашр этилган. Ўшандан бери у 250 га яқин асарини нашр эттирди. Адибанинг ижод намуналари 10 дан зиёд тилга таржима қилинган.

Хулоса шуки, болалар китобларининг шахсни шакллантиришдаги ролини баҳолаб бўлмайди. Китоб болаликдан содиқ дўст бўлиб, доимо янги билим беради, барчани ҳаяжонли саёҳат, қизиқарли кашфиётлар оламига етаклайди. Ўқиш орқали бола тафаккури, тасаввури, саводли нутқи ривожланади. Китоб нафақат ҳар бир болага алоҳида таълим беради, балки бутун авлоднинг ахлоқий, интеллектуал қиёфасини яратишда фаол иштирок этади.

“Халқаро болалар китоби куни” байрами кенг нишонланиши эса мурғак қалбларда китобхонлик туйғусини шакллантириш баробарида уларнинг тафаккурини ривожлантиради, комил инсон бўлиб етишишига хизмат қилади.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола шахс сифатида шаклланишида китобнинг ўрни беқиёс