Испаниянинг “Periodista Digital” интернет нашри Арманистон, Озарбайжон ва АҚШ Зангезур йўлагини яратиш бўйича ўзаро англашув меморандуми юзасидан аллақачон келишиб олгани ҳақида хабар тарқатди. Ҳужжатда йўлак “Трамп кўприги” номи билан тилга олинган.

– Биз “Трамп кўприги транспорт йўлагини яратиш бўйича ўзаро англашув меморандуми” номли махфий ҳужжатни қўлга киритдик, – дейилган ахборотда. – Манбаларимизга кўра, битим Арманистон, Озарбайжон ва АҚШда аллақачон маъқулланган.

Нашр ҳужжат билан Арманистон ҳукуматида алоқаси бор Франциядаги номи ошкор этилмаган арман диаспораси вакиллари ёрдамида танишишга муваффақ бўлган.

Меморандум, гўёки, Арманистон жанубидаги Сюник вилоятидан ўтадиган 42 километр транспорт йўлаги лойиҳасини амалга оширишни назарда тутади. Шунингдек, Арманистон ушбу минтақа устидан суверенитетини сақлаб қолиши, бироқ йўлакни тегишли лицензияга эга хусусий Америка компанияси бошқариши таъкидланган.

Аввалроқ АҚШнинг Туркиядаги элчиси, Президентнинг Сурия бўйича махсус вакили Томас Баррак Қўшма Штатлар Боку ва Ереван ўртасидаги музокарани олға силжитиш мақсадида Эрон чегараси яқинидаги Зангезур транспорт йўлагини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.

Орадан кўп ўтмай, Бош вазир Никол Пашиняннинг матбуот котиби Назели Багдасарян Арманистон Озарбайжонни Нахчивон мухторияти билан боғлайдиган ҳудуд устидан назоратни учинчи томонга ўтказиш имкониятини муҳокама қилмаяпти, дея баёнот берди. Ҳукумат ахборот департаменти ҳам  Испаниянинг “Periodista Digital” нашрида келтирилган хабарни инкор этган.

– Мақола ҳақиқатга тўғри келмайди, – дейилган Арманистон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда. – Ереваннинг минтақавий транспорт инфратузилмасини яратиш масаласига қараши “Дунё чорраҳаси” лойиҳасида шакллантирилган. Бош вазир Никол Пашинян 16 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу масалага батафсил тўхталиб ўтди.

Маълумки, Озарбайжон асосий ҳудудини Нахчивон ҳудуди билан боғлаш учун Арманистоннинг Сюник вилояти орқали “Зангезур” транспорт йўлаги қурилишини талаб қилмоқда. Ереван эса йўлак ғоясига рози бўлмай, Озарбайжонга Арманистон суверенитети остида йўл очишга тайёрлигини айтиб келмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку ва Ереван Зангезур йўлаги режасини маъқулладими?