Бугун, 11 апрелдан Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича халқаро “Буюк ипак йўли“ турнири бошланди.
Дунёнинг етакчи терма жамоалари қатори Ўзбекистон терма жамоасининг 20 нафар эркак ва 8 нафар боксчи қизлари иштирок этаётган турнирда бир неча йил мобайнида юртимиз шарафини ҳимоя қилган жаҳон чемпионати финалчиси Саиджамшид Жафаров Озарбайжон номидан рингга кўтарилади.
Халқаро турнир дастурига биноан бугун ташкил этиладиган саралаш жангларида терма жамоамизнинг 9 нафар аъзоси ўз омадини синовдан ўтказади.

Ўзбекистонлик иқтидорли бокс ҳаками Ўктам Бозоров Бокуда ўтаётган халқаро турнир беллашувларини бошқариб боришда иштирок этмоқда.
Турнир 14 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА