Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC ташкилотининг Гран-при турнири ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини Аюбхон Бахтиёров, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Муллажонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов каби чарм қўлқоп усталари ҳимоя қилаётир.

Гран-при мусобақасида вакилларимиздан дастлаб Аюбхон Бахтиёров рингга кўтарилди. У ярим енгил вазн тоифасида франциялик Жамал Хажабга қарши 1/16 босқичида жанг ўтказиб, рақибини 6-раундда техник нокаутга учратди.   

Энди Аюбхон жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари 1/8 финалда навбатдаги беллашувда баҳс олиб боради.  

Бугун, 18 апрель куни 1/16 финал босқичида Мужибилло Турсунов – Майкл Адесодун (ЖАР) ва Камронбек Эшматов – Данило Лозан (Украина) ўртасидаги рақобатга гувоҳ бўламиз.   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокс: Аюбхон Бахтиёров нуфузли мусобақани ғалаба билан бошлади