Энергетика вазирлигида Хитойнинг “China Datang компанияси” партия қўмитаси котиби ва директорлар кенгаши раиси Лю Жун бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда Хитой компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида  сўз борди.

Унда томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш энергетика соҳаси равнақида муҳим эканини қайд этди. Айтиб ўтилганидек, Тошкент вилояти Бўка туманида 263 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши энг муҳим йўналишлардан бири бўлди.  

Ушбу “яшил” станция ҳозирги кунда барқарор электр энергия ишлаб чиқариб келмоқда. Лойиҳа йиллик 575 миллион киловатт соат электр энергия ва 154 миллион метр куб табиий газ тежаш имконини беради.

Шунингдек, Хитой компанияси маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш ва энг замонавий энергетика технологияларини ўргатишда ҳам фаол иштирок этмоқда.  

Вазирлик ахборот хизматига кўра, Бўкадаги станция яқинида “Энергетика соҳасида инновацион технологиялар бўйича қўшма илмий-тадқиқот маркази” ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Учрашув якунига мувофиқ, Бўка туманида қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизими қурилиши бўйича битимлар имзоланди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўка туманида қуёш фотоэлектр станцияси ва энергия сақлаш тизими қурилади