Боғча тарбиячиси ўз ишига қайта тикланди
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2026 йил 7 февраль кунги ижро ҳужжатига асосан, жавобгар тумандаги 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишлаган даъвогар К.Н.ни ўз ишига қайта тиклаш мажбурияти юклатилган.
Шунга қарамасдан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаганлиги сабабли, даъвогар Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Бўлим томонидан жавобгар ташкилот раҳбарига суд қарори ижросини таъминламаслик қонунда белгиланган жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилди.
Натижада Беруний тумани 52-сонли мактабгача таълим ташкилоти директорининг жорий йил 10 февралдаги буйруғига асосан, даъвогар К.Н. ўзининг аввалги иш ўрнига қайта ишга тикланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА