Бу ҳақда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Халқаро медиа холлда ташкил этилган мулоқотда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, соҳа қанчалик ривожлангани сари мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтиришга талаб ортиб бормоқда. Шунинг билан бирга у ерда болаларга муносиб шарт-шароит яратиш, сифатли таълим-тарбия олишига ҳамда соғлом овқатланишига алоҳида эътибор қаратиш ғоятда муҳим.  

 – Ана шуларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотлари учун таомлар рецепти китоби ишлаб чиқилди, унда биз ота-оналарнинг хоҳишлари ва болалар эҳтиёжларини акс эттиришга ҳаракат қилдик, – деди А.Шин. – Шуни таъкидлашни истардимки, болалар учун янги овқатланиш стандартларидаги асосий ўзгаришларга асосан болалар рационида туз ва шакар даражаси пасайтирилади, сабзавот ва мевалар миқдорини оширилади. Шунингдек, оқсиллар, углеводлар ва ёғларнинг калория таркибидаги физиологик меъёрлари ўзгартирилди, ёдланган туз, клетчатка ва микроэлементлар киритилди.

Мазкур китоб овқатланишда одатга айланган қоидаларни инкор этади. Масалан компот ёки ичимликлар қуруқ мевалардан тайёрланса, шакарсиз бўлса ҳам мазали ва ҳатто фойдали бўлиши мумкин; қовоқ пюреси бўтқага ширин таъм бериши ёки десерт сифатида берилиши мумкин, салатга туз солмасдан лимон шарбати билан ажойиб таъм ҳосил қилиш, лавлаги шарбати, кўкатлар ёки исмалоқ каби табиий бўёқлардан фойдаланиб ранг киритса бўлади. Тақдим этилган таомлар соғлом, тўйимли, ўзига тортадиган ва ҳаттоки қизиқарлидир.

Мактабгача таълим ташкилотларида овқатлантиришни ташкил этишнинг ва улар учун тайёрланадиган таомларнинг рецептлари турлари ўрганиб чиқилди ва меъёрлар, болаларнинг озиқ моддалар ва зарур энергия манбалари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минерал моддаларга эҳтиёжлари, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, уларнинг сифат характеристикалари, сифатсиз ҳолда бўлишидаги белгилари, уларни ташишга, қабул қилишга, сақлашга, хавфсизлигига, хом маҳсулотларга уларнинг таркибига, маркировкасига таомнома тузишга қўйиладиган барча талаблар ишлаб чиқилди ва мактабгача таълим ташкилотлари учун «Боғчалар учун таомлар рецепти» «Ақлвой ошпаз» китоби яратилди.

Мактабгача таълим тизимида кичик ҳамда мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талабларига мувофиқ ва халқаро стандартлар асосида «Илк қадам» давлат ўқув дастури ишлаб чиқилди. Маълумки, таълим жараёнининг асосини ўйин фаолияти ташкил қилади. Бундан ташқари, болага билим бериш билан бирга ўйин машғулотларини ўтказиш, коммуникатив, ижтимоий компетенциялар орқали унинг шахсий фазилатлари ривожлантириб борилади.  

Энг асосийси, «Илк қадам» давлат ўқув дастури доирасида ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида 5 та ривожланиш марказлари ташкил этилган бўлиб, педагог-тарбиячилар болажонларга қурилиш ва математика, санъат, илмий ва табиат, тил ва нутқ, сюжетли-ролли ўйинлар каби йўналишларда таҳсил бермоқда.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча болалари овқатланиш рационида сабзавот ва мевалар миқдори оширилади