Жорий йилда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилади. Бу нуфузли анжуманга илк бор Ўзбекистон мезбонлик қилади.

2025 йил 23-25 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро тадбир “Silk road Samarkand” мажмуасида ўтказилиши кўзда тутилган. 

Глобал тадбир вазирлар, юқори мартабали давлат амалдорлари, фуқаролик жамияти етакчилари ва инноваторларни давлат хизматининг истиқболи ҳақида фикр алмашиш учун бир жойга тўплайди.

"2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзусида ўтказиладиган тадбир БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA), Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТнинг Давлат хизмати форумига Ўзбекистон мезбонлик қилади