Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги БМТ модели форуми ёшлар тафаккури, лидерлик салоҳияти ва глобал қарашларини бир майдонда жамлади.
Форумда 100 дан ортиқ энг иқтидорли талаба ва ўқувчилар турли давлатлар делегатлари ролида глобал масалаларни муҳокама қилдилар. Улар халқаро ҳамкорлик, барқарор тараққиёт, экологик барқарорлик, ижтимоий адолат ватинчлик масалаларида ўз қарашларини қатъий далиллар ва дипломатик ёндашув асосида ҳимоя қилдилар.
Тадбир давомида қўмиталар кесимида олиб борилган музокаралар қатъий регламент асосида ташкил этилди. Расмий нутқлар, модерацияланган дебатлар, эркин мунозаралар ва резолюция лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари ёшларнинг стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоавий ишлаш кўникмаларини янада мустаҳкамлади. Бу эса уларнинг нафақат бугунги, балки эртанги профессионал фаолияти учун мустаҳкам пойдевор яратди.
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/9vk1VMsRYbM?si=XUJ79Z2k8wix0u4H" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гавҳар Имомова, Муҳаммадсодиқ Нуриддинов,
Улуғбек Тўхтаев, ЎзА