— Ғазо секторини қайта қуриш учун 70 миллиард доллар маблағ керак бўлади, — дея маълум қилди БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Фаластин халқи бўйича махсус вакили Жако Cиллиерс Женевада бўлиб ўтган брифингда.

— Жорий йил март ойида Жаҳон банки талаб қилинадиган сармояни 23 миллиард долларга баҳолаган эди. Афсуски, давом этаётган ҳарбий ҳаракат, жумладан Ғазо шаҳри бутунлай вайрон қилингани туфайли қайта тиклаш харажати ҳам сезиларли даражада ошган.

Мулозим Ғазо секторини реконструкция қилишнинг тахминий муддатини айта олмади. Унинг фикрича, бу тўпланган маблағ миқдорига боғлиқ — жараён “ўнлаб йиллар”ни талаб қилиши ҳам мумкин.

БМТ ТДга кўра, Ғазони камида 50 миллион тонна вайрона қолдиғидан тозалаш зарур. Шунингдек, вайроналар остидан ҳалок бўлган фаластинликлар танаси чиқиши мумкинлиги ҳам инкор этилмаяпти.

С.Раҳимов, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ: Ғазони тиклаш учун 70 миллиард доллар керак