Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ЎзЛиДеП “Ёшлар қаноти” вакиллари томонидан “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси доирасида олийгоҳнинг битирувчи талаба ёшлари учун семинар тренинг бўлиб ўтди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида  ташкил этилган семинарда тажрибали ёш тадбиркор Бобур Ражабов талабаларнинг бизнес ғоя ва лойиҳалари билан танишиб, бизнес соҳасидаги тажрибаси билан фикрлашди.  

Тадбир давомида ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ёшлар муаммоларини ўрганиш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Клара Худайбергенова томонидан тайёрланган  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳокамасига бағишланган тақдимоти  талаба ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди. 

Унда фармон бўйича  ёш тадбиркорларга комплекс хизматлар кўрсатиш, уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида “Алоқа банк”ни ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч банк этиб белгилаш, замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ёшларнинг стартап ва инвестиция лойиҳаларига имтиёзли молиявий маблағлар ажратиш каби лойиҳалар атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек семинар давомида олийгоҳ талабаларининг бизнес ғоя ва стартаплари тақдимоти бўлиб, тажрибали тадбиркор ва соҳа вакиллари томонидан ёшларга соҳага оид маълумот ҳамда тавсиялар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнес ғоя ва стартаплар қўллаб-қувватланди