Тармоқларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчилари мактаб таъмири ишларига жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, айни вақтда мазкур ҳолат вазирлик томонидан қатъий назоратга олинган ҳолда атрофлича ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳолатга сабабчи бўлган масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши таъминланади.  

Вазирлик ижтимоий тармоқ фаолларидан битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонунида педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланиши аниқ кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, уларни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Битта мактабдаги ҳолатни умумий вазият сифатида баҳоламаслик керак" — вазирлик Андижондаги ҳолат бўйича муносабат билдирди