Қарор ва ижро 

Тошкент давлат аграр университетида ёш мутахассисларни меҳнат бозорига тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида “Карьера куни” ярмаркаси ташкил этилди. 

Унда 140 дан ортиқ ташкилотлар, жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тизимдаги муассасалар, Ўрмон хўжалиги агентлиги, илмий-тадқиқот институтлари, агрокорхоналар, тижорат банклари, уюшмалар ва хусусий сектор вакиллари иштирок этди. Ярмарка доирасида битирувчи курс талабалари билан ишга жойлашиш бўйича келишувларга эришилди. 

Президентимизнинг 2025 йил 14 февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳозир олий таълим муассасаларида битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича самарали механизм жорий қилинмоқда. 

Мазкур университетда ҳам “Ўзмиллийбанк” АЖ билан ҳамкорликда талабаларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Келажакка қадам” маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда сўнгги йилларда таълим сифатини ошириш ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ўндан ортиқ янги таълим йўналишлари очилди. 

Ҳозирда бу олийгоҳ Марказий Осиёнинг ТОП-300 талик олийгоҳлари қаторидан ўрин олган. Талабаларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида 42 та ташкилот билан дуал таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, “Карьера куни” доирасида яна 12 та корхона билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Хорижий тиллар бўйича сертификатларга эга бўлган 200 дан ортиқ талаба 2025 йилда хорижда ҳақ тўланадиган қисқа муддатли амалиётларда иштирок этади. Улар орасида Германия, Польша, Корея, Венгрия ва Хорватияда амалиёт ўтовчилар бор. 

2024/2025 ўқув йили якунида Тошкент давлат аграр университетини жами 2 минг 614 нафар талаба тамомлайди. Улардан 1 минг 157 нафари кундузги, 1 минг 425 нафари сиртқи таълим йўналишларида, 19 нафари магистратура ва 19 нафари халқаро қўшма дастурлар асосида таҳсил олган битирувчилардир. 

А.Мусаев, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчи талабалар ишга жойлашмоқда