Абдуваҳҳоб Муродий 1901 йил 29 май куни куни Тошкентнинг Эгарчи маҳалласида дунёга келган. Қашшоқ оилада туғилган Абдуваҳҳоб гўдаклигиданоқ ўзидаги чексиз ғайрат ва иқтидори билан Тошкент тараққийпарварларининг етакчиси Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг назарига тушди.

Шундан сўнг унинг таълим ва тарбия олишига Мунаввар қори тўлиқ ҳомийлик қилди. У 1913 йил Эшонхўжа Хонийнинг "Хоний" мактабини, 1914 йил Мунаввар қорининг "Намуна" мактабларини битирган. 1915 йил Мунаввар қори тавсияси билан Наманган шаҳридаги жадид мактабига ўқитувчи сифатида йўлланиб, бир йил у ерда ишлади. 1916-1917 йиллар Тошкентдаги "Ҳаёт" мактабида дарс берди. 1917-19 йиллар Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги зироат билим юртида ўқийди. Сўнг Тошкентга қайтиб 1919-20 йиллар "Машраб" мактабида дарс берди, мудирлик қилди. Айни пайтда Саид Аҳрорийнинг "Изчилар тўдаси", Фитратнинг "Чиғатой гурунги" ташкилотлари тадбирларида фаол иштирок этди.

Абдуваҳҳоб Муродий Туркистонга келган таниқли турк генерали Жамол пошшонинг маслаҳати билан Германияда ўқишга қарор қилди. Унга Акмал Икромов "Муаллимлар жамияти" хазинасидан маълум миқдорда пул ажратди. 1920-21 йиллар Афғонистонда бўлиб, 1921 йил июлида Германияга етиб борди ва Берлиндаги Қишлоқ хўжалиги академиясига кирди.

Берлин зироат академияси талабаси Абдуваҳҳоб Муродийнинг "Қизил байроқ" газетасида "Германиядан хат" рукни остида чоп этилган илк мактубида у Тошкентда очилган "Кўмак" жамиятини қутлаб шундай ёзган: "Тошкентдан олинган бир хатда Оврупога талабалар юбормоқ учун сизларнинг бир уюшма тузганингизни ўқидим ва теримга сиғмайдирган даражада суюндим. Бир йилдирким Оврупода яшамоқдаман. Илм маорифда Оврупонинг биринчи бўлган Германия дорулфунунларида бутун дунёдан, ҳатто татарлардан ўнлаб, турклардан эса минглаб талабалар бўлгани ҳолда бизнинг Туркистондан мендан бошқа талабанинг бўлмаслиги юрагимни парчаламоқда. Бошқаларга ҳасад сезгисини уйғотмоқда эди. Мана сизларнинг бу хайрлик муборак ташаббусингиз бир йилдан бери кулмаган кўнглимни кулдирди ва руҳимга жон берди."

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони Ўзбекистонда миллий истиқлол ҳаракати намояндаларидан бири, биринчи ўзбек агрономи — Абдуваҳҳоб Муродийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/1adTtvQ5egc" title="Birinchi o`zbek agronomi — Abduvahhob Murodiy (+video)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биринчи ўзбек агрономи — Абдуваҳҳоб Муродий (+видео)