Аҳоли зич яшайдиган Андижон вилоятида ҳар қарич ердан оқилона фойдаланиш – ҳаёт талаби. Вилоятда томорқа деҳқончилиги орқали баракали даромад топиш борасида ўзига хос тажриба мактаби шакллангани боиси ҳам шунда.
ФОТОРЕПОРТАЖ

Шаҳрихон туманида яшовчи Дилмурод Аҳмедов ана шундай омилкорлардан. У томорқасида 12 сотих ерда замонавий иссиқхона ташкил этиб, 100 дан зиёд турдаги гулларни етиштирмоқда. Маҳсулотлари нафақат вилоят, балки қўшни республика бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.
- Гулчилик меҳнат ва мунтазам парвариш талаб этади, - дейди тадбиркор. - Ҳар бир гулнинг ўзига хос хусусияти бор. Тўғри парваришлаш орқали юқори сифатга эришиш ва бозорда талабга эга бўлиш мумкин. Шу орқали бир мавсумда 300 миллион сўмгача даромад олдик.
Айни вақтда тадбиркор гул турларини янада кўпайтириш, иш ўринлари яратиш ҳаракатида.
Суратларда:
[gallery-22747]
ЎзА фотомухбири
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар.