Мамлакатимизда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ер майдонлари ажратилиши аҳоли даромадларининг ошишига ва турмуш тарзини сезиларли даражада яхшилаш имконини бермоқда.

Президентимизнинг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал бўлмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 февралдаги “Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб бориладиган аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур тамойил асосида Наманган вилоятида тижорат банклари томонидан аҳолига ижара асосида берилаётган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунали лойиҳалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи Бекзод Сулаймоновнинг маълум қилишича, вилоят бўйича 2024-2025 йиллар ажратилган ер майдонларига жорий йил давомида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида тижорат банклари томонидан туманлардаги 75 контурда жойлашган 795 гектар ер майдони 3 минг 224 нафар ишсиз фуқарога ажратиб берилган. Бугунги кунда мазкур ҳудудларда умумий қиймати 20 миллиард 400 миллион сўмлик 75 та намунавий лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунда тижорат банклар ажратган 4 миллиард сўмлик кредит маблағлари ҳам кутилган самарасини бермоқда.

Дастлабки босқичда мавжуд контурлардаги 795 гектар майдонга, шу жумладан, 131 гектарга маккажўхори, 89 гектарга пиёз, 234 гектарга картошка, 80 гектарга қулупнай, 51 гектарга ловия, 52 гектарга кунгабоқар, 12 гектарга помидор, 124 гектарга тарвуз ва қовун 10 гектарга турп экинлари экилди.

Ишсиз фуқароларнинг ерга меҳр билан парвариши, қолаверса, бириктирилган уста тадбиркор деҳқонлар тавсиялари, банкларнинг амалий кўмаги натижасида дала ерларида 93,4 миллиард сўмлик салкам 16 минг тонна ҳосили олинди. Қувонарлиси, ҳар бир ижара ер эгасининг ўртача даромади 29 миллион сўмни ташкил этмоқда.

 Масалан, “Агробанк” Наманган вилояти бошқармаси ташаббуси билан Учқўрғон тумани Қўрғонча маҳалласида ташкил этилган битта контурнинг 10 гектар майдонда 20 нафар ижарачи фуқарога ажратилган ер майдонига агрегатор “Жобирхон олтин толаси” фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган маҳсулотлар асосида пиёз экилиб, парваришланмоқда.

Ёки Уйчи тумани Деҳқонобод маҳалласидаги контурнинг 10 гектар майдонида 25 нафар ишчиз фуқарога ижара асосида ажратилган ерга агрегатор “Дeдахонбой файз барака” томорқа хизмати ишлаб чиқариш кооперативи томонидан етказиб берилган маҳсулотлар асосида маккажўхори экилиб, мўмай даромад ниятида етишитирилмоқда.

– “Бир контур – бир маҳсулот” бўйича илгари сурилган хайрли ташаббус биз ёшларга нафақат иш ўрни, балки барқарор оилавий даромад манбаини ҳам яратиб бермоқда, – дейди Чортоқ тумани Кесканёр маҳалласи ҳудудида ижара асосидаги ерда деҳқончилик қилаётган Мунаввар Ҳабибуллаева. – Ушбу тажриба, аввало, давлатимиз томонидан “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга татбиқ этишдаги имкониятлардан биридир. Айниқса, ёшларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирларнинг ёрқин намунасидир. Ўзим туғилиб ўсган Кесканёр маҳалласи ҳудудида “Ёшлар дафтари” орқали 15 сотих ер майдонига эга бўлиб, унга картошка экиб, бугунги кунда оилавий даромадим ошиши билан бир қаторда, тенгдошларимга ҳам ибрат бўлмоқдаман.

Тўрақўрғон тумани Кумидон маҳалласи ҳудудида ташкил қилинган 10 гектар ер майдонига ўтган йили саримсоқпиёз экилган эди. Деҳқонларга банк томонидан 300 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб берилган. Хусусан, деҳқон Баҳодир Абдумаликов ўзига ажратилган майдонда саримсоқпиёз ҳосилини йиғиштириб олмоқда. Кунига бу ерда 35 кишининг мавсумий бандлиги ҳам таъминланган.

Норин тумани Пастки Чўжа маҳалласи ҳудудида 10 гектар ер майдонига уста деҳқонлар томонидан февраль ойида плёнка остига экилган картошка ҳосили йиғиштириб олинди. Деҳқон Анваржон Узоқов бошчилигида мавсум давомида ҳар куни 50 нафарга яқин фуқаро мавсумий иш ўрнига эга бўлди. Муҳими, деҳқонлар картошкани арзон нархларда бозорга етказиб бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир контур – бир маҳсулот”: ҳам ҳосил, ҳам даромад