Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бильярд бўйича ўтаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси ярим финалга йўл олди.

Бугун, 25 апрель куни ўтадиган ярим финал баҳсларида ҳамюртларимиздан Нодирбек Мирзаев россиялик Николай Володин билан, Александр Сидоров қирғизистонлик Изатбек Ратбеков билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Чемпионатнинг ортда қолган ўйинлари сарҳисобига кўра, ўзбекистонлик бильярдчилардан жамоа сардори Жамолиддин Қўчқоров 9-16-поғоналардан жой олган бўлса, Зуҳриддин Ҳошимов, Аҳрор Хатанов, Абдулло Холиқов, Суҳроб Пирматов, Маъруф Йўлдашев, Нурбек Саломов 17-32-ўринларни эгаллашди.

Жаҳон чемпионатининг финал ва 3-ўрин учун кечадиган баҳслари 27 апрель куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бильярдчиларимиз жаҳон чемпионати ярим финалида