Самарқанд вилоятида бугунги кунда 19 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Бу даргоҳларда 102 минг нафарга яқин талаба 324 таълим йўналишида таҳсил олмоқда. Жумладан, 13 та давлат олий таълим муассасасини бу йил 19 минг нафар ёш битирди. Эндиликда уларнинг бандлигини таъминлаш, умуман, талабаларни рақобатбардош мутахассислар қилиб тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш керакки, эртага меҳнат бозорига кириб келганда қийинчиликка дуч келмасин.

Самарқанд вилоят ҳокими Адиз Бобоев вилоятдаги олий ўқув юртлари ректорлари билан учрашиб, 8 август куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар, олий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, битирувчилари бандлигини таъминлаш ва бу борада иш берувчилар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

– Бугун вилоятимизда ёшларнинг олий таълим муассасаларига қамрови 46 фоизга етди ва 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 60 фоизга етказиш кўзда тутилган, – деди А.Бобоев. – Табиийки, мутахассисларнинг кўп бўлиши тайёрланаётган кадрлар ўртасида рақобатни оширади. Энди иш берувчининг биринчи талаби диплом эмас, билим, касбга доир кўникма, малака ҳисобланади. Олий ўқув юртлари биринчи курсданоқ талабалар онгига ана шу фикрни сингдирган ҳолда мутахассис тайёрлашга эътибор қаратиши лозим. Қайси университет, институт билимли мутахассис тайёрласа, битирувчилари кўпроқ ишга жойлашса, унинг нуфузи, салоҳияти шунга қараб баҳо берилади.    

Шунингдек, мулоқотда янги ўқув йилига тайёргарлик, ўқув бинолари ва талабалар турар жойлари қурилиши, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, фундаментал илмий тадқиқотларни жадаллаштириш хусусида сўз юритилди.

Бу борада ректорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Олий ўқув юртларидаги айрим масалалар ечимида вилоят ҳокимлиги амалий ёрдам кўрсатиши таъкидланди.

Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими Самарқанд давлат университетининг яна бир янги ўқув биноси, бу ерда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билимли мутахассисга иш топилади