Бугунги кунда мамлакатимизда билимли, ташаббускор ва ватанига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлар орқали жамиятимиз янги поғоналар сари илгарилаб бормоқда. Ана шундай ёшлардан бири – Тошкент давлат тиббиёт университети магистратураси талабаси, кардиология йўналишида таҳсил олаётган Қуанишбек Ережепбаевдир.

Қуанишбек 1998 йилда Навоий вилоятида туғилган. У ўз касбига бўлган муҳаббати, тиришқоқлиги ва изланувчанлиги орқали тиббиёт соҳасида сезиларли натижаларга эришмоқда. Айниқса, юрак жарроҳлиги каби мураккаб йўналишдаги ютуқлари эътиборга лойиқ.

У 2022-2025 йилларда 120 дан ортиқ юрак жарроҳлик амалиётида иштирок этган. Улардан 36 таси юқори даражадаги мураккаб операциялардир. 2025 йилда дунё тиббиётида кам учрайдиган “Эбштейн аномалияси” ташхиси қўйилган 13 ёшли бемор болага юрак жарроҳлик амалиётини муваффақиятли амалга оширишда қатнашди. Бу амалиёт натижасида беморнинг юрак қопқоғи тикланиб, фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.

Қаҳрамонимиз илмий соҳада ҳам изланишларни тўхтатмасдан давом эттирмоқда. Унинг Scopus базасида эълон қилинган “Results of the Study of the Auditory Analyzer in Newborns with Hyperbilirubinemia” номли илмий мақоласи бугунги кунда халқаро академик доираларда эътироф этилган. Шунингдек, Лондон шаҳрида “Anatomy of bones and joints” номли ўқув-услубий қўлланмаси ҳам чоп этилган.

Туркиянинг Эге университетидаги стажировка, Оксфорд университети “Кардиология маркази”даги амалиёт ҳамда Кембриж ва Эдинбург университетларидаги таълим жараёнлари билан танишув – унинг билимга бўлган интилиши ва глобал қарашларини янада кенг намоён этди.

Қуанишбек Ережепбаев томонидан ишлаб чиқилган 4 та тиббий инновация лойиҳаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентланган, шулардан бири амалиётга жорий этилган. У 2024 йилда Москвадаги “Сколково” технопаркида сунъий интеллектга асосланган “Ави-Шифо” номли диагностика иловасини тақдим этди. Ушбу лойиҳа “Бўлажак олим” танловида ижобий баҳоланиб, 550 миллион сўм миқдорида молиялаштиришга тавсия этилди. Ёш бўлишига қарамасдан Қуанишбек жамоат ишларида ҳам фаол. У пандемия даврида ҳамда “Сардоба сув тошқини” фожиаси пайтида минглаб аҳолига ёрдам кўрсатган фаол волонтёр сифатида танилган.

2023 йилда “Ислом Каримов” номли давлат стипендияси соҳиби бўлган. 2024 йилда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтган йиғилишда Қуанишбекнинг фан ва тиббиётдаги ютуқлари алоҳида қайд этилиб, давлат раҳбарининг самимий табриги ҳамда махсус мукофотига лойиқ деб топилди.

Илм ва меҳнатни ўз ҳаёт тарзига айлантирган, замонавий инновацияларни амалиётга татбиқ этаётган, жамиятнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этаётган ватанпарвар ёш мутахассис сифатида у кўплаб ёшларга ибрат бўлмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билим ва меҳнат инсонни улуғлайди