Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда 17 та шаҳар ва тумандан энг сара жамоалар иштирок этиб, соғлом рақобат муҳитида куч синашишди.

Ўқувчилардаги ҳаяжон, ғалабага бўлган шижоати, ҳарбийча қатъият беллашувнинг ҳар бир шартида яққол кўзга ташланиб, бу мусобақанинг нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолат берди. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотларининг 2024 йилги қўшма қарорига асосан мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларидаги “Ватан таянчи” отрядларига аъзо бўлган битирувчи синф ўқувчилари ўртасида мудофаа вазирининг кубоги учун ўтказилаётган “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ёшларда ҳарбийликка ҳавас уйғотиб, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши аъзолари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, чақирувга қадар ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирокчиларга омад тилади.

Ўқувчи-ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб этиш, соғлом турмуш тарзига одат қилишга ўргатиш, руҳан ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ушбу беллашув беш йил ичида ёшлар орасида минглаб ихлосмандларни жамлади.

2021 йилги “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт баҳсларининг финал босқичи якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилган Кегейли тумани ёшлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Мудофаа вазири кубогини биринчилардан Қорақалпоғистонга олиб келган эди. 2024 йилда эса Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларидан бири – Қонликўл туманидаги мактабнинг “Лочин” жамоаси “Ватанпарварлар” мусобақасининг финал босқичида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олиб, мудофаа вазири кубогини иккинчи бор Қорақалпоғистон заминига олиб келинишига ҳисса қўшди.

Ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасидаги 710 та мактаб ва 20 та ихтисослаштирилган мактабида 723 та “Ватан таянчи” отряди фаолият юритиб, уларда 12 минг 232 нафар аъзо мавжуд. 

Мусобақа шартларида алоҳида кўрсатгичларга эришган ўқувчи-ёшлар ва жамоалар тақдирланди. Унга кўра “Энг кучли спортчи”, “Энг яхши мерган”, “Энг яхши билимдон”, “Энг яхши ижрочи” ва “Энг яхши ихтирочи” каби бир қатор номинациялар бўйича ёшлар яккалик ва жамоавий тартибда мукофотланди.

Якуний натижаларга кўра, барча шартлар бўйича юқори натижа кўрсатган Тахтакўпир туман 2-сонли умумтаълим мактабининг “Бургутлар” жамоаси шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Кегейли тумани 41-сон умумтаълим мактабидан келган “Лочин” жамоаси иккинчи ўринга лойиқ деб топилди. Мусобақанинг мутлақ ғолиби деб Қонликўл тумани 2-сон умумтаълим мактабининг “Лочин” жамоаси эълон қилинди.

Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, дипломлар, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланди. Мусобақада ғалаба қозонган Қонликўл тумани жамоаси эндиликда беллашувнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб, келгуси беллашувларда иштирок этиш имконига эга бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билим, шижоат ва матонат намойиши