Спорт вазирлигида “Допинг ҳақида тушунча, спортчи саломатлигига салбий таъсири ва оқибатлари” мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Кураш федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Миллий антидопинг агентлиги вакиллари, кураш мураббийлари ҳамда спортчилар иштирок этди.

Семинарда спортчилар ўртасида антидопинг бўйича тушунтиришлар бериб бориш, унинг салбий оқибатлари нафақат спортчи учун, балки жаҳон ареналарида Ўзбекистоннинг халқаро обрўйига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, спортчиларнинг одоб-ахлоқ қоидаси, билим ва кўникмаларини ошириш, ҳудудларда назарий ва амалий машғулотлар ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Билим допингдан ҳимояланишнинг энг муҳим воситаси