Жамоат тартиби – хавфсизлик ва фуқароларнинг тинчлигини, ўзгалар мулкини сақлашни, жамоат ва давлат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг бир меъёрда ишлаб туришини таъминлашга йўналтирилган одамлар ўртасидаги ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига асосланган муносабатлар тартибидир.

Мазкур тартибнинг бузилиши тегишли тартибда жавобгарликка сабабчи бўлиши мумкин. Хусусан, Жиноят кодексининг 277-моддасида безорилик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, унга кўра, мазкур жиноят жамоат тартибига қарши қаратилган бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади.  

Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро муносабатлар, юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш тарзини) қўпол тарзда бузиш тушунилади. Жамоат тартиби қўпол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирортаси содир этилишида ифодаланади.

Безорилик умумий жиноятчиликнинг 22 фоизини ташкил қилиб, ҳар йили фоизга ошиб бормоқда. Мамлакатимизда мазкур жиноятларга оид статистика маълумотлари унинг «тарқалганлик» даражасини кўрсатади. 2015 йилда безорилик умумий жиноятчиликнинг 3,6 %; 2016 й. – 3,2 %; 2017 й. – 2,5 %; 2018 й. – 2,05 %; 2019 й. – 2,3 %ни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 2,5%ни ташкил этган. Албатта ушбу маълумотларда безорилик оқибатида содир этилган бошқа жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар акс эттирилмаганлигини ҳисобга олсак, безориликнинг кўлами янада кўпроқдир.

Таъкидлаш жоизки, безорилик жинояти билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмиш майда безориликни бир-биридан фарқлашлари зарур.

Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, фуқароларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бошқача тарзда бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Қилмишни майда безорилик сифатида квалификация қилиш учун Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноий оқибатлар мавжуд бўлмаслиги керак, яъни, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилмаган бўлиши керак. Гуруҳ томонидан содир этилган майда безориликни, башарти, ҳуқуқбузарларнинг ҳаракатида Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми аломатлари бўлмаса, Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисмининг «б» банди билан, яъни,  бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қилмиш сифатида квалификация қилиш мумкин эмас.

Шунингдек, хавфли рецидивист (илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят Кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади) томонидан содир этилган майда безорилик ҳам ўз-ўзидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.

Агарда майда безорилик ҳаракатлари давом этиб, айбдорнинг кейинги ҳаракатлари шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки мулкка анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш билан содир этилган бўлса, шахс маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, фақат жиноий жавобгарликка тортилиши,агар оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ф.Худойқулов,

ТДЮУ Юридик фанлари доктори

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Безорилик ва майда безорилик учун қандай жавобгарлик бор?