Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ рассоми Аъзамхўжа Асқаровнинг “Ҳаёт ва хаёл” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада рассом рангтасвир асарлари, ижодий витражлари, объектларга ишлаган витражларининг фотонусхалари ҳамда шахсий архивидан фотосуратлар тақдим этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, А.Асқаров бугунги кунда анча ноёб бўлиб бораётган бадиий шишасозлик ва витраж техникаларининг юртимизда кейинги йилларда ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган, бетакрор ва ноёб асарлар яратиб келаётган истеъдодли рассомдир.

Рассомнинг “Ҳаёт ва хаёл” номли кўргазмасида намойиш этилаётган рангтасвир асарлари ва эскизлари, витражлари унинг кўп йиллик тинимсиз меҳнатлари маҳсулидир. Булар орасида Ҳазрати Имом мажмуасидаги Ўзбекистон мусулмонлар идораси биносининг кириш ва чиқиш пештоқларидаги ҳамда Ҳазрати Имом мажмуасидаги Тиллашайх масжидига ишланган витражлар алоҳида қийматга эга.

Ижодкорнинг рангтасвир асарлари ва айрим витражлари ижодга теран тафаккур ила ёндашганини кўрсатади. Асарлари композицияларида маълум бир ғоялар мужассам бўлиб, улар концептуал характерга эгалиги билан эътиборни тортади. Асарларида композицион ва ранглар ечими узвий боғлиқ ва уйғунликка эга. Устанинг ишларида, асосан, символизм йўналиши кузатилса-да, уларнинг моҳияти шарқ санъати ҳамда адабиётининг мавзу ва сюжетларини таъкидлайди. 

Мавзу ранг, чизиқ ва шакллар ёрдамида рамзий талқин этилади. Ижодкор ифода воситаларининг барчасига мазмун-моҳиятни очиб берувчи ёки ишора қилувчи вазифаларни юклайди. Жумладан, тўртбурчак замин рамзи бўлса, айлана коинот рамзи, турунж ҳаракатни англатса, алвон ранглар шижоатни, қизил ранг ҳаёт рамзи бўлса, сариқ ранг ғам-андуҳни, меҳроб ва саккиз қирра исломга ишора қилса, тўрт қирра унданда қадимий цивилизациялардан дарак беради.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бежирим витражлар кўргазмаси