
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Бешариқ туманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи М. Маматхонов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда 2025 йил 1 апрелдан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришларга тўхталиб ўтилди ҳамда бу борада тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
[gallery-22693]
Очиқ ҳамда конструктив руҳда бўлиб ўтган мулоқотда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўзларининг тажрибалари, фаолиятни кенгайтириш борасидаги режалари билан ўртоқлашиб зарур тавсияларни олдилар.
Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувлар барча шаҳар ва туманларда ўтказилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА