ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида ғаллачиликда яхши тажриба яратилганлиги мўл ҳосил олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Миришкорлар жорий йилда ҳам ғалла парваришини агротехник тадбирлар асосида олиб борди.

Айни кунларда ҳудудларда ўрим мавсуми уюшқоқлик билан ташкил этилиб, дон пешма-пеш омборларга етказилмоқда. Хусусан, Бешариқ тумани ғаллакорлари 8 минг 700 гектар майдонда ғалла етиштириб, давлатга дон топшириш режасини тўлиқ бажариб, 72 минг тоннадан зиёд дон хирмонини яратдилар. Мавсумда 209 та фермер хўжалиги, 3 та дон кластери ва кооперация 26 минг 450 тонна дон етиштириш бўйича шартнома имзолаган эди. Ҳар гектар ердан ўртача 65 центнердан ҳосил олинди, етакчи фермер хўжаликларида эса бу кўрсаткич 85–90 центнерга етди. Айниқса, “Баҳромбек”, “Бешариқ салтанати”, “Анвар ҳосилот”, “Чилмат раис”, “Асрор Асадбек келажаги”, “Яхши ният” каби фермер хўжаликлари юқори натижаларга эришдилар. Туманда 32 та отрядлар ташкил этилиб, самарали фаолият олиб бормоқда. 

Бувайда туманида ҳам 221 та фермер хўжалиги 6 минг 700 гектар майдонда ғалла парваришлаб, давлатга 20 минг 500 тоннадан зиёд дон топшириб, шартнома режасини ортиғи билан бажардилар. Туманда фермерлар ҳар гектардан ўртача 80 центнер ҳосил олдилар. “Алқор агротехника”, “Юлдуз”, “Найман янги турмуш”, “Янги Ўзбекистон”, “Замин–2001” ва “Патилахон” фермер хўжаликлари 90–100 центнергача ҳосил етиштиришга эришди. Айни пайтда вилоятнинг барча ҳудудларида ўрим-йиғим ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. 

[gallery-24000]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бешариқ ва Бувайда туманлари Фарғонада биринчилардан бўлиб ғалла шартномавий режасини бажарди