Гулистон давлат университети филология факультетининг ўқитувчи, тютор ва талабалари томонидан “Спорт ва миллий ўйинлар фестивали” доирасида катта қизиқиш билан “Беш тош” миллий ўйини ўтказилди.

Беш тош – Ўзбекистондаги энг машҳур ва анъанавий халқ ўйинларидан бири бўлиб, у маҳаллий жамоаларда жуда оммалашган. Унда катта тажриба ва аниқлик талаб этилади. Ўйин жуда қизиқарли ва ҳар доим янги нарсаларни ўрганишга ундайди.

Гулистон давлат университетида ташкил этилган фестиваль ёшларнинг нафақат  жисмоний фаоллигини ошириш, балки ўзбек халқига хос ўйинларни ҳам яхши билиши учун имкон яратди.

– Беш тош ўйиннинг ажойиб томони шундаки, ҳар бир иштирокчи тошларни танлашда шахсий истакларини изҳор қилади. Кимдир юмалоқ тошлар билан осонроқ курашса, кимдир шишаларга ўхшаган текис, аниқ шаклдаги тошларни танлайди. Бунда курашувчининг ёши, жисмоний ҳолати муҳим эмас, асосийси, диққат, ижодкорлик ва инсоннинг тўғри стратегик қарорлар қабул қила олишида, – дейди филология факультети декани ўринбосари Ғулом Шойзоқов. 

Бу каби тадбирлар халқ ўйинларини оммалаштириш ва жисмоний тарбиянинг аҳамиятини ёшлар орасида янада оширишга  ҳисса қўшади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш тош" миллий ўйини